Ссылки доступа

Янги йилдан болаларга витамин ва йод бепул берилади


2021 йил 1 июнидан бошлаб 5 ёшгача бўлган болаларга витаминлар ва микро-нутриентлар, 10 ёшгача бўлган болаларга паразитларга қарши дорилар, 15 ёшгача бўлган болаларга йод препаратлари бепул берилади.

Бу ҳақда 6 ноябрь куни ўтган видеоселекторда гапирган президент Шавкат Мирзиёевга кўра, собиқ иттифоқ давридаги болаларга ушбу препаратларни бепул бериш амалиёти ўзбек молиячиларининг нотўғри таклифи билан бекор қилинган. Оқибатда даволаниш 10 марта қимматга тушмоқда.

6 ноябрь куни имзоланган янги қарорга мувофиқ, болалардан ташқари ҳомиладорлар ва эмизикли аёлларга фолий кислотаси ва феррум препарати текинга тарқатилади.

XS
SM
MD
LG