Ссылки доступа

Божхоначининг уйидан тинтув вақтида 311 минг доллар нақд пул топилди


"Арк булоқ" божхона пости бошлиғининг уйи тинтув қилинганида пора сифатида олинган 311 минг доллар нақд пул топилди. Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, бу борада Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев коррупцияга қарши кураш масалалари муҳокама қилинган йиғилиш пайтида билдирди.

Бош прокурорнинг айтишича, “Арк булоқ” божхона постида бир гуруҳ божхона ходимлари пора эвазига импорт қилинган товарлар қийматини пасайтириб кўрсатиш билан шуғулланган. Бунинг оқибатида давлатга қарийб 9 миллиард сўм зарар етказган.

Тергов жараёнида божхона пости бошлиғининг уйида тинтув ўтказилган. Тинтув пайтида пора сифатида олинган 311 минг доллар нақд пул мусодара қилинган.

“Арк булоқ” божхона пости раҳбари, бундан ташқари, жиноий йўл билан топилган пуллар эвазига Бўстонлиқ туманида 8 сотихли дала ҳовли қурганлиги, “Тошкент - сити” мажмуасидан 2 та хонадон ва битта нотурар жой ҳамда “Каптива” автомашинасини сотиб олганлиги аниқланган.

XS
SM
MD
LG