Ссылки доступа

Қирғизистон президенти в.б. матбуот котиби: Садир Жапаров сўз эркинлигига босимни қабул қилмайди


Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров сўз эркинлигига босимни қабул қилмайди ва оммавий ахборот воситаларини мақбул ва номақбул принцип асосида ажратмайди.

Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек бир қатор медиа ташкилотларнинг журналистларни обрўсизлантиришдан тийилишга чақириғига изоҳ бериб айтди.

Байтерекнинг сўзларига кўра, Садир Жапаров эркин матбуот демократик давлатнинг ажралмас қисми ва унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш омилларидан бири деган фикрда.

“Шу муносабат билан айрим оммавий ахборот воситаларининг қўрқувлари асоссиздир. Президент талаб қиладиган ягона нарса — сўз эркинлиги билан бирга ҳар доим ҳам жавобгарликтштп бўлиши. Оммавий ахборот воситалари ҳар қандай мавзуни холис ёритиши ва маълумотни жамоатчиликка обнектив нетказиши керак ”, — деди матбуот котиби.

Унинг сўзларига кўра, 12 ноябрь куни Жапаров матбуот анжумани ўтказади ва у нерда аҳолининг барча саволларига жавоб беришга тайёр.

3 ноябрь куни Садир Жапаров «Регион» телеканалига берган интервьюсида “Азаттйк” радиоси ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, ушбу ОАВ уни «қаттиқ танқид қилган ва сўзларини нотўғри келтирган». Ушбу баёнотдан сўнг, ижтимоий тармоқларда Азаттйкка қарши таҳдидлар кўпайиб кетди.

Медиа сиёсат институти, Журналистларни тергов қилиш фонди, Журналистларнинг мустақил уюшмаси ва қатор оммавий ахборот воситаларини ўз ичига олган оммавий ахборот воситалари Жапаровнинг баёнотидан хавотир билдирди. Уларнинг фикрига кўра, Жапаровнинг баёноти журналистларга нисбатан салбий стереотипларни шакллантиришга қодир ва шу билан Қирғизистондаги эркин матбуот учун хавф туғдиради.

Оммавий ахборот воситалари ташкилотлари Жапаровни демократик жамиятдаги эркин оммавий ахборот воситаларининг ролини оммавий равишда эътироф этишга ва тасдиқлашга ҳамда журналистларнинг обрўсини туширишдан тийилишга чақирди ва шунингдек, мунтазам равишда матбуот анжуманлари ўтказишни бошлашни ва сиёсий фаворитизмдан қочишни таклиф қилди.

XS
SM
MD
LG