Ссылки доступа

Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев Қўй-Тош воқеалари бўйича судланувчиларни қамоқдан озод қилишни сўради


Алмазбек Атамбаев суд залида. 2020 йил 11 ноябрь.
Алмазбек Атамбаев суд залида. 2020 йил 11 ноябрь.

11 ноябрь куни Бишкек шаҳрининг Первомайский туман суди Қўй-Тош воқеалари бўйича ишни кўриб чиқишни давом эттирди. Мажлисда собиқ президент Алмазбек Атамбоев иштирок этмоқда.

Қундуз Жолдубаева иши бўйича судланувчилардан бири айтганидек, собиқ президент судга илтимос билан мурожаат қилди.

“Мени ҳибсда қолдиринг, менга колонияда 11 йил беришган, аммо менга қарши биронта кўрсатма йўқ. Вақт ҳамма нарсани исботлайди. Ҳақиқат барибир ғалаба қозонишини биламан. Канат Сагймбаев, Фарид Ниёзов менга хиёнат қилмагани учун қамоқда қолмоқда. Мен ҳамма нарсани уддалай оламан. Уй қамоғида бўлганлар уй қамоғида қолишлари керак. Ҳозир ҳибсда бўлганларни эса озод қилиш керак”, — деди Атамбаев.

Жолдубаеванинг таъкидлашича, судья прокуратура томонидан айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси тўғрисида илтимосномани кўриб чиқмоқда.

2019 йил 7-8 август кунлари Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) кучлари томонидан Чуй вилояти, Аламудун тумани, Қўй-Тош қишлоғида “собиқ президент Алмазбек Атамбоевни сўроққа мажбуран олиб келиш чоралари кўрилди”. Бўлган воқеалар давомида махсус кучлар зобити вафот этди, 200 дан ортиқ одам турли даражадаги тан жароҳати олишди.

Ушбу воқеалар бўйича қўзғатилган жиноят ишини тергов қилаётган Ички ишлар вазирлигининг Тергов департаменти ушбу воқеага алоқадор 19 кишига, жумладан, собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши айблов эълон қилди. Шулардан 14 киши судга юборилган. Тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган беш кишига қарши иш алоҳида суд ишига ажратилди.

XS
SM
MD
LG