Ссылки доступа

Россиядаги мигрантлар учун вақтинчалик яшаш учун рухсат квоталари кескин камайтирилди


Иллюстративное фото

Россия ҳукумати чет элликларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (ВЯР) бериш учун квоталар сонини камайтирди. Ҳукумат қарори бир кун олдин Россия бош вазири Михаил Мишустин томонидан имзоланган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий Интернет-порталида чоп этилган ҳужжатга кўра, келгуси йилда Россияда вақтинча яшаш учун рухсат олиш учун 39 325 та квота тақсимланади. Бу эса бу йилги кўрсаткичдан деярли 21 мингтага камдир. Ва уларнинг аксарияти Москва вилояти, Москва ва Санкт-Петербург томонидан қабул қилинади — 2500, 2000 ва 1200 квоталар.

ВЯР учун квоталар сонининг камайиши сабаблари ҳақида хабар берилмаган. Бироқ, мутахассислар ва миллий диаспоралар раҳбарларининг фикрига кўра, сўнгги йилларда ВЯР маҳаллий коррупционер амалдорларнинг яна бир даромад манбайига айланди.

Перм вилояти жамоат палатаси аъзоси Раҳматулло Мазориевнинг айтишича, у ҳатто Россия президенти Владимир Путинга вақтинчалик яшаш учун квота олишда коррупция ҳақида шикоят қилган. «Менинг билишимча, чет элликларнинг қарийб 90 фоизи ушбу квоталарни воситачилар ва миллий диаспоралар вакиллари орқали сотиб олишади», деди у Озоди радиосига берган интервьюсида.

Мазориевнинг сўзларига кўра, вақтинчалик яшаш учун квоталар сонининг камайиши билан тожикистонлик муҳожирларнинг Россия фуқаролигини олиш имкониятлари камаяди.

Вақтинчалик яшаш учун квоталар камайтирилганлиги тўғрисида билиб олган кўплаб муҳожирлар, аллақачон чет элда яшовчи ватандошларни Россия Федерациясига ихтиёрий равишда жойлаштиришга кўмаклашиш бўйича Давлат дастури доирасида Россияга кўчиб ўтиш истагини билдиришган, дея қўшимча қилди суҳбатдошимиз. Дастлаб фақат собиқ СССР республикаларининг рус тилида сўзлашадиган аҳолисини қамраб олган ушбу давлат дастури кейинчалик ишчи кучи етишмаётган минтақаларда меҳнат ресурсларини таъминлаш учун бошқа этник гуруҳларнинг вакилларини ҳам қамраб олишга киришди.

Россия янги фуқароларни жалб қилиш орқали аҳолини кўпайтиришга ва СССР қулаганидан кейин ўзини топган «демографик тешик» ҳолатидан чиқишга ҳаракат қилмоқда. Россия ер майдони бўйича дунёдаги энг йирик давлат бўлиб, атиги 140 миллион аҳолига эга, бу эса унинг хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

2010 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, 250 минг тожикистонлик Россияда Россия фуқаролигини олган. Сўнгги ўн йил ичида бу жараён янада кучайган ва фақатгина 2019 йилда 44,7 минг тожикистонлик Россия фуқаролигини олган.

Тожикистон ва Россия 1995 йилда икки фуқароликка эга бўлиш тўғрисидаги битимни имзолаган, аммо Россия 2004 йилда ва Тожикистон 2017 йилда икки фуқароликка эга бўлган шахсларга давлат лавозимларида ишлашига чекловлар, шунингдек хавфсизлик кучлари ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида ишлашни тақиқлаган.

XS
SM
MD
LG