Ссылки доступа

Ички ишлар вазирлиги Жанболат Агадиловни ўлдиришда гумондор шахсни ҳибсга олганини хабар қилди


Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Жанболат Агадиловни ўлдиришда гумон қилинувчи ҳибсга олинганини эълон қилди.

Марҳум фуқаролик фаоли Дулат Агадилнинг 17 ёшли ўғли 11 ноябрга ўтар кечаси, пойтахтнинг Кўктал маҳалласида бўлиб ўтган муштлашувда, полиция маълумотларига кўра, пичоқ жароҳатлари натижасида ўлдирилган.

Ички ишлар вазирлиги Тергов бошқармаси бошлиғи Санжар Одилов 12 ноябрь, пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда тергов-тезкор гуруҳи Ақмола вилоятининг Целиноград тумани Талапкер қишлоғидан жойлашган корхона ишчилари ва ёшлар ўртасида можаро келиб чиққанлигини аниқлади.

Адиловнинг сўзларига кўра, Талапкер посёлкасидан 20 киши, шу жумладан Агадилов билан алоқада бўлганлар, ушбу корхона ишчилари яшайдиган Кўктал микрорайонига «муносабатларни аниқлаштириш учун» келишган. Тергов бўлими бошлиғининг сўзларига кўра, 6 ноябрь куни томонлар ўртасида оғзаки можаро келиб чиққан бўлиб, 10 ноябрь куни у «жанжалга айланиб кетган», унда “Агадилов ҳам иштирок этган” ва кейинчалик у «пичоқ жароҳатини олган».

Юқоридаги фактлар 293-модданинг 3-қисми («Бир гуруҳ одамлар томонидан пичоқ ишлатган ҳолда безорилик») ва 99-моддасининг 2-қисми («Безорилик мақсадларида қотиллик») бўйича қўзғатилган жиноят ишларида тергов қилинмоқда, деди Санжар Адилов. Жаннжалнинг учта иштирокчиси, шу жумладан қотилликда бевосита гумон қилинган киши, Нур-Султон шаҳар полиция бўлимига жойлаштирилди, деди тергов бўлими бошлиғи.

Марҳум фаолнинг ўғли Дулат Агадил ўлдирилганлиги ҳақидаги хабардан кейин пойтахтда Олмаотадаги полиция биноси ёнида кичик норозилик ҳаракати бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари 2000 йилдан бери сирли шароитда ўлдирилган сиёсатчилар ва журналистлар тасвирланган плакатлар билан чиқишди. Улар расмийлар ва полицияни ҳаракатсизликда айбладилар, баъзилари эса расмийларнинг баёнотлари тўғрилигига шубҳа билдиришди.

17 ёшли Жанболат Агадиловни ўлдириш саккиз ярим ой давомида пойтахт қамоқхонасида отаси, фуқаролик фаоли Дулат Агадилнинг сирли ўлимидан сўнг содир бўлди.

Фуқаролик фаоли Дулат Агадил шу йил февраль ойида Нур-Султон ҳибсхонасида сирли шароитда вафот этди. 25 февраль куни у Европа парламенти аъзолари билан учрашиши керак эди. 24 февралга ўтар кечаси фуқаролик кийимидаги одамлар уни уйидан олиб кетишди. Эртаси куни эрталаб полиция унинг изоляторда вафот этганини эълон қилди.

43 ёшли фаол вафотидан кейин Қозоғистоннинг бир қатор шаҳарларида митинглар ва мотам маросимлари бўлиб ўтди. Иштирокчилар унинг ўлимида расмийларни айблашди, улар фаолнинг юрак хуружига учраганлиги ҳақидаги расмий хабарларга ишонмаслигини айтди. Қозоғистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари Дулат Агадилнинг ўлимини «сиёсий қотиллик» деб аташди ва расмийлардан унинг ўлими сабабларини очиқ ва адолатли текширишни талаб қилишди.

28 май куни Нур-Султон шаҳар прокуратураси Дулат Агадилнинг ўлими бўйича жиноят иши тугатилишини эълон қилди. Қариндошлар ушбу қарорга рози бўлмай, яна шикоят аризаси беришди. Улар Жанболат Агадиловнинг тергов ишини пухта ва ошкора ўтказишни талаб қилди.

XS
SM
MD
LG