Ссылки доступа

Ўзбекистон Қозоғистон билан ҳамкорликда Қирғизистонга ёрдам кўрсатади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг телефон орқали мулоқотида Қирғизистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг 12 ноябрда билдиришича, суҳбат чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорлик “йўл харитаси”га киритилган устувор тармоқлардаги иқтисодий кооперация лойиҳаларини янада илгари суриш муҳим экани таъкидланди.

Президентлар Марказий Осиё минтақасидаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан МДҲ ва ШҲТ доирасидаги мулоқотни кенгайтириш бўйича фикр алмашдилар.

Қозоғистон президенти матбуот хизмати эълон қилган расмий билдирувда эса “Қозоғистон ва Ўзбекистон қирғиз халқига иқтисодий ва гуманитар кўмак кўрсатади”,-деб таъкидланди.

XS
SM
MD
LG