Ссылки доступа

Кейинги ҳафтадан ОТМлар анъанавий таълим шаклига қайтади


Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари жорий йилнинг 16 ноябридан таълимнинг анъанавий шаклига қайтади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, мазкур қарор Республика махсус комиссияси томонидан 12 ноябрда бўлиб ўтган йиғилишда қабул қилинган.

Комиссия қарорига мувофиқ, келаётган душанбадан табалалар олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттирадилар.

Коронавирус пандемияси туфайли ўзбекистонлик талабаларнинг аксарияти шу кунгача масофавий таълим олиб келаётган эди.

Аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг анъанавий таълим шаклига қайтиш режасига муносабат билдирган талабалар, аудиторияларга қайтилган тақдирда, коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайишидан хавотир изҳор қилгандилар.

XS
SM
MD
LG