Ссылки доступа

Фарғона водийси ва Қорақалпоғистонда ўқишга кира олмаган абитуриентларга яна бир имконият берилади


Қорақалпоғистоннинг учта тумани ва Фарғона водийсида жорий йилги тест синовларида имтиҳондан ўта олмаган, аммо энг камида 56,7 балл тўплаган абитуриентларга яна бир имконият берилиши ҳақида ЎзА ва “Халқ сўзи” хабар берди.

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қораўзак туманларидан энг камида 56,7 балл тўплаган абитуриентлар ўқишга тўлов-шартнома асосида қабул қилинади. Улар ўқишни тугатгандан кейин шу ҳудудларда камида 5 йил ишлаб бериши керак.

Қўшима тарзда ўқишга қабул қилинадиганлар тиббиёт йўналишларидан бошқа соҳани танлаши даркор.

“Мазкур тадбир Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистонга сафари давомида берилган топшириқнинг ижроси доирасида амалга оширилмоқда”,-дейилади ЎзА хабарида.

“Халқ сўзи” эса Фарғона водийсида яшовчи ва тестларда камида 56,7 балл олган абитуриентлар контракт асосида Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтига қабул қилиниши ҳақида ёзди.

Маълум қилинишича, бу борада таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорида қайд этилган.

XS
SM
MD
LG