Ссылки доступа

Тоғли Қорабоғ можароси: Арманистонликлар тинчлик битимидан норози (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Арманлар Тоғли Қорабоғни ташлаб чиқмоқда. 11 ноябрь куни кўплаб арманлар Тоғли Қорабоғни тарк этиб, Арманистон пойтахти Ереванга йўл олди. Улар тушган йўл аввал Арманистон назоратида бўлган, аммо эндиликда Россия воситачилигида имзоланган келишувга биноан, Озарбайжон бошқарувига ўтган Келбажар коридори орқали ўтади. (видео)

- Тоғли Қорабоғ можароси: Арманистонликлар тинчлик битимидан норози. Россия воситачилигида Арманистон ва Озарбайжон айирмачи Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш битимини имзолагани арманистонликлар норозилигига сабаб бўлди. Норозилар Ереванда ҳукумат уйини ва парламентни ишғол қилди. Озарбайжонда эса аҳоли битим имзолангани ҳақидаги хабарни байрам кайфияти билан кутиб олди. (видео)

- Прага мэри касалхонада кўнгилли сифатида шифокорларга эпидемия билан курашда ёрдам бермоқда​. (видео)

- Осиё: COVID-19 билан боғлиқ вазият ёмонлашмоқда, расмийлар ўлганлар сонини яширмоқда. Бутун Марказий Осиё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони ортиб бормоқда. Ўзбекистон ҳукумати касалланиш ва COVID-19дан ўлимлар ҳақиқий сонини яширмоқда: Озодлик радиосининг суриштируви. Қозоғистон полицияси Дулат Агадилнинг ўғлини қотилларини ҳибсга олди. (видео)​

- Коронавируснинг янги тури ва 90 фоиздан юқори самарадорликка эга вакцина. Жаҳон бўйлаб коронавирус юқтирганлар сони 50 миллиондан ошди. Кўплаб мутахассис аслида бу кўрсаткич анча юқори эканлигини аймоқда. Уларнинг 10 миллиони АҚШнинг ўзида вирусга чалинган. Кейинги кунларда АҚШ штатларининг учдан бирида вирусга чалиниш ҳолатлари рекорд даражага етди. (видео)

- "Ниқоб" акцияси ёҳуд блогернинг ноҳақликка қарши кураши: "Мени коронавирус устидан куляпсан, деб қамашди!". 31 яшар блогер ва тадбиркор Комил Умаров коронавирус чекловлари ортидан Москвада киритилган мажбурий ниқоб тақиш режимига қарши қаратилган норозилик акцияси уюштирди. (видео)

- Қабристон сукунати: Ковид қурбонлари ошмоқда, расмийлар сукутда. Озодлик суриштируви пойтахт Тошкент ва камида 4 вилоятда сўнгги ҳафталарда COVID-19 дан ўлганлар сони кескин ошиб кетганига ишора қилмоқда. Имомлар жаноза кўпайганини айтишаркан, қурбонлар яқинлари қайғули сукутда. Расмийларнинг нима учун сукут сақлаётгани ҳақида эса фақат тахмин қилиш мумкин. (видео)

- ЎзАвтонинг калитсиз юрадиган ва эшиги ëпилмайдиган машиналари. 1993 йилда ташкил қилинган машина заводидан шу кунларда кўпчилик норози бўлмоқда. Баъзи харидорлар янги олинган машиналарда камчиликлар кўплигини айтмоқда. Ҳатто баъзи машиналар калитсиз ҳам ҳаракатланмоқда. (видео)

- Озарбайжон Тоғли Қорабоғдаги муҳим шаҳарни эгаллади. (видео)

-Россиялик продюсер: Ўзбекистонлик қурувчилар ўз ишининг усталари! Жаҳон мусиқа оламида ном чиқарган НА-НА гуруҳи продюсери Бари Каримович Алибасов Озодлик билан суҳбатда у ўзининг узоқ йиллик фаолиятида Ўзбекистон алоҳида ўрин эгаллаганини гапиради. Бари Алибасов ўзи яшаётган квартирани наманганлик уста Мавлонбек бригадаси таъмирлаганини ғурурланиб сўзлади. (видео)

- Осиё: Қозоғистондан нановакцина ва кўнгиллиларда ўтказиладиган синовлар. Қозоғистонда коронавирусдан ишлаб чиқарилган учинчи ва тўртинчи вакцинани тақдим этишди. Улардан бирини бурунга томизиш етарли. Покистон Қирғизистоннинг тиббиёт олийгоҳларини "қора рўйхат"га киритди: у ерда ўқиш арзонлиги учун. Демократ Жо Байден АҚШ президенти этиб сайланди. (видео)

- Сергелида Тошкент аэропорти учун дея бузилган уйлар эгалари тақдири номаълумлигича қолмоқда. Тошкент шаҳри Сергели туманида 2015 йилда Тошкент аэропортининг 4 терминали қурилиши муносабати билан уйлар бузила бошлаган. Аммо кутилмаганда уйлар бузилиши тўхтатилган ва уй эгалари чала ярим бузилган уйда қолиб кетишган. (видео)

- 16 болани тарбиялаган ўзбекистонлик ҳикояси. Асли хоразмлик Абдукарим Отажонов бугунги кунгач 3 нафар ўз фарзанди билан бирга яна камида 13 болага тарбия берган, уй-жойли қилган. У ота-онасиз ёки оғир аҳволда қолган муҳожир фарзандларини ўз қарамоғига олиб келганини Озодликка гапириб берди. (видео)

- Камала Ҳаррис: Штат сенаторлиги ва Бош прокурорлигидан вице-президентликка. (видео)

- АҚШнинг 46 президенти Жо Байден ҳаëтига назар. Жосеф Байден Пенсильвания штатининг Скрантон саноат шаҳрида туғилган. Унинг отаси турли ишларда ишлаган. Жумладан, ишлатилган автомобилларни олиб-сотган. Сенатор ўлароқ ишлай бошлаганида атиги 30 ёшда бўлган Байден Сенатга сайланган энг ёш номзодларнинг биридир. (видео)

- АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден “бўлувчи эмас, бирлаштирувчи” бўлишга ваъда берди. Делавер штати, Уилмингтон шаҳрида АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден халққа мурожаат қилди. Президент мурожаатини эшитиш ва уни қутлаш учун Уилмингтондаги конференц марказ майдонига минглаб одамлар йиғилди. (видео)

- "Ҳамма ерда жасад" - Россияда морглар жасадлар билан тўлмоқда. Коронавирусга чалиниш ҳолатлари Россияда ўсиб бормоқда ва баъзи минтақаларида даҳшатли тус олмоқда. 30 октябр куни мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича рекорд қайд этилди. Баъзи шаҳарларда тиббий захира ва тиббиëт ходимлари етишмовчилиги кузатилмоқда. (видео)

- Сурум фожиаси: Бир оилада уч ўлим ва уч мажруҳлик. Ўтган йил ноябрь ойида Қуйичирчиқнинг Сурум қишлоғидаги хонадонлардан бирида портлаш рўй бериб, бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлган, яна уч аъзоси - икки бола ва уларнинг онаси куйиш жароҳати олиб, бир умрга мажруҳ бўлган эди. (видео)

- Туркиянинг Измир шаҳрида қаттиқ зилзила рўй берди. (видео)

- Ўзбекистонлик муҳожирлар: Мен нечун севаман Питерни...Россиянинг “шимолий пойтахти” номига эга Санкт-Петербург мегаполиси ўзбекистонликлар миграция марказига айланди. Озодлик Санкт-Петербургдаги меҳнат муҳожирларига нима учун айнан шу минтақани танлагани ва Петербургнинг нима билан ўзига жалб қилиши тўғрисида саволлар билан юзланди. (видео)

- Санкт-Петербургдаги ўзбек муҳожирлари COVIDга қарши қандай курашмоқда? Россияда минглаб ўзбек муҳожирлари коронавирус даврида тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб қолмоқда. Озодлик меҳнат мигрантлари учун махсус очилган Петербургдаги клиникалардан бирида бўлди. (видео)

- Ҳазиний зиëратгоҳи. (фотогалерея)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG