Ссылки доступа

Молия полицияси Қирғизистондан ноқонуний пул олиб чиқишнинг яна бир фактини эълон қилди


Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати (молия полицияси) товарларга тўланганлик ниқоби остида чет элга маблағларни ноқонуний олиб чиқиб кетган жиноий гуруҳни аниқлади.

Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, гап айниқса катта миқдордаги — 23 миллион доллар (1 миллиард 633 миллион 563 минг сом) ҳақида кетмоқда.

«Ушбу жиноий гуруҳ фаолияти натижасида давлат бюджетига жуда катта миқдордаги — 347 миллион сомдан зиёд зарар етказилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, юқоридаги схема ва кўрсатилган маблағларнинг келиб чиқишига алоқадор мансабдор шахслар аниқланмоқда », — дейилади молия полициясида.

Қайд этилишича, 12 ноябрь куни жиноятни содир этишда гумон қилиниб, пул маблағларини олиб чиқишни амалга ошираётган Т.М. га Бишкекдаги 1-сонли тергов изоляторида ушлаб туриш тарзидаги эҳтиёт чораси кўрилди.

Ноябрь ойи бошида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати Қирғизистондан ноқонуний пул олиб чиқиш билан шуғулланган гуруҳ аъзоси ҳибсга олингани ҳақида эълон қилди. Молия полицияси маълумотларига кўра, ушбу гуруҳ Қирғизистондан товарларга ҳақ тўлаш ниқоби остида Хитойга 180 миллион доллардан кўпроқ пул олиб келган. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати йўқолган солиқлар кўринишидаги чет эл маблағларини олиб қўйишдан келиб чиққан зарарни 1,1 миллиард сомга баҳолади.

XS
SM
MD
LG