Ссылки доступа

Қирғизистон ва Қозоғистон чегарада юк ташишдаги тўсиқларни олиб ташламоқчи


Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниёзалиев 16 ноябрь куни Қозоғистон Республикасининг Қирғизистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Қайрат Нурпеисовни қабул қилди.

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, учрашув чоғида томонлар қирғиз — қозоқ давлат чегарасида юк ташувчиларининг тўсиқсиз ўтиши масалаларига алоҳида эътибор беришди. Қайд этилишича, Нуран Ниёзалиев Қозоғистон томонига икки томонлама ва транзит автотранспорт билан шуғулланадиган ҳайдовчиларга тест синовларидан ўтиш ва COVID-19 учун синов натижалари билан сертификат тақдим этиш зарурати билан боғлиқ бўлган чегарадаги муаммоларни ҳал қилиш учун тегишли чораларни кўришни сўраб мурожаат қилган.

«Томонлар Қирғизистон ва Қозоғистоннинг тадбиркорлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчилари учун қулай шарт-шароитлар яратиш муҳимлигини таъкидлаб, мамлакатлар ва минтақада коронавирус инфекциясига қарши курашга қаратилган санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилинишини ҳисобга олган ҳолда ушбу соҳадаги мавжуд тўсиқларни йўқ қилиш зарурлиги тўғрисида тушунчага келишди». — деб ёзади ташқи ишлар вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойининг бошларида Қозоғистон мамлакатнинг бир қатор минтақаларида касалланиш даражаси ошиши фонида давлат чегарасида чеклов чораларини кучайтирди.

XS
SM
MD
LG