Ссылки доступа

HRW Европа Иттифоқини Марказий Осиё мамлакатларига кўмакни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотлар билан боғлашга чақиради


 Министерская встреча ЕС-Центральная Азия. Архивное фото
Министерская встреча ЕС-Центральная Азия. Архивное фото

Европа Иттифоқи Марказий Осиё ҳукуматларига кенг кўламли қўллаб-қувватлаш минтақадаги инсон ҳуқуқлари бўйича ҳақиқий ислоҳот билан боғлиқлигини тушунтириши керак.

Бу ҳақда Human Rights Watch (HRW) халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Европа Иттифоқининг ташқи ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Хосеп Борреллнинг Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан 17 ноябрь куни бўлиб ўтган онлайн учрашуви арафасида эълон қилинган баёнотида айтилган. Ўзининг баёнотида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Европа Иттифоқи «ҳукуматлар ислоҳот бўйича даъволарини аниқ ҳаракатга айлантира олмаса, сиёсий оқибатларга олиб келишини кўрсатиш учун ўз воситаларидан фойдаланиши» кераклигини айтди.

«Марказий Осиё мамлакатларининг бу йилги инқирозга бўлган муносабати, агар улар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажарган тақдирда янада самаралироқ бўлар эди», деди HRWнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Хю Уилямсон. «Европа Иттифоқи минтақани янада кенгроқ қўллаб-қувватлаш инсон ҳуқуқларини ҳақиқий ислоҳ қилиш билан боғлиқлигини аниқ кўрсатиши керак».

HRW таъкидлашича, 2019 йилда қабул қилинган Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси Брюсселга минтақада инсон ҳуқуқлари стандартларини амалга оширишни тарғиб қилиш имкониятини яратди. «Стратегия демократия, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги ҳукумат институтларини фуқаролар олдида жавобгар бўлишини таъминлаш учун зарур деган фикрга асосланади», дейилади баёнотда.

COVID-19 пандемияси минтақа ҳукуматлари томонидан кўрилган чоралар, жумладан, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун саёҳатни чеклашларига қарамай, Марказий Осиёда жиддий таъсир кўрсатишда давом этмоқда. Шу билан бирга, ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрига кўра, минтақа мамлакатлари журналистлар, тиббиёт ходимлари ва фаолларга нисбатан қўлланилган чекловлардан фойдаланган ва карантин чоралари баъзан «ўзбошимчалик ва номутаносиб» бўлиб чиқадиган усуллар билан киритилган. Туркманистон мамлакатда коронавирус инфекциясининг мавжудлигини ҳали тан олмаган.

HRW Европа Иттифоқининг ташқи ва хавфсизлик сиёсати бўйича юқори вакили Хосеп Боррел 16-сонли Европа Иттифоқи-Марказий Осиё вазирлари йиғилиши пайтида суҳбатдошларининг эътиборини, агар Марказий Осиё ҳукуматлари Европа Иттифоқи билан яхши муносабатларни истаса, улар ўз ҳуқуқларини ҳурмат қилишлари кераклигига қаратиши керак, деб ҳисоблайди.

Европа Иттифоқи — Марказий Осиё вазирларининг учрашувлари ҳар йили Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясининг бажарилишини баҳолаш учун ўтказилади.

XS
SM
MD
LG