Ссылки доступа

Пойтахтдаги янги туманга ҳоким тайинланди


Ҳаёт Иноғомов (Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати фотоси).

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Халқ депутатлари кенгашининг 16 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида Ҳаёт Иноғомов туман ҳокими лавозимига тасдиқланган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, депутатлар Ҳ. Иноғомов номзодини бир овоздан маъқуллаганлар.

Ҳаёт Иноғомов 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент автомобил йўллари институтини тамомлаган.

Шу пайтгага у Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Ўзбекистон президентининг жорий йил 11 ноябридаги қарори билан Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG