Ссылки доступа

Лукашенка ваколатларнинг бир қисми яқинда парламент ва ҳукуматга ўтказилишини эълон қилди (видео)


Полиция задерживает протестующих в Минске, 8 ноября 2020

Белоруссия Президенти Александр Лукашенко давлат раҳбарининг 70-80% ваколатлари парламент ва ҳукуматга ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда у душанба куни вазирлар билан учрашувда айтиб ўтди.

Лукашенко, хусусан, ваколатларининг бир қисмини парламент ва ҳукуматга ўтказиш учун амалдаги Конституцияни «бузиш» ни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламаслигини айтди.

У янги механизмни таклиф қилди, унга кўра ҳукумат қонун лойиҳаларини ишлаб чиқади, парламент уларни муҳокама қилади ва қабул қилади. Сўнгра уларни имзолаш учун президентга тақдим этади, деб хабар берди БелТА ахборот агентлиги.

Лукашенко ваколатларни қайта тақсимлаш масаласи шу йил охирида — келаси йилнинг бошида ҳал қилинишини ваъда қилди.

Белоруссия оппозицияси ноқонуний сайловлар ва яширин инаугурациядан кейин Лукашенко билан ҳар қандай конституциявий ўзгартиришларни муҳокама қилишдан бош тортди ва унинг ҳокимиятдан кетишини талаб қилди. Оппозициячилар тинч намойишчиларга қарши катта репрессиялар учун Лукашенконинг шахсий жавобгарлигини талаб қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG