Ссылки доступа

Ўзбек режиссёри олган фильм Москвадаги фестивалда гран-прига лойиқ топилди


Ўзбекистонлик режиссёр Ёлқин Тўйчиев суратга олган “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми 12 ноябрдан 17 ноябргача ўтказилган “Москва премьераси” халқаро фестивалида гран-прига лойиқ топилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Картина “Ўзбеккино” буюртмасига асосан "Fox music cinema" студияси томонидан 2019 йил кузида суратга олинган. Фильмда ўтган асрнинг бошларида Туркистонда рўй берган сиёсий воқеалар бир оила мисолида баён қилинган.

Тошкент вилоятининг Паркент вилоятида туғилган Ёлқин Тўйчиев 1999 йили Маннон Уйғур номидаги Тошкент санъат институтининг режиссёрлик факультетини, 2020 йили эса Москвадаги Сценаристлар ва режиссёрлар олий курсларини тамомлаган. 43 ёшли режиссёр шу кунгача ўндан ортиқ фильмга сценарий ёзган ва режиссёрлик қилган.

XS
SM
MD
LG