Ссылки доступа

Қирғизистонда Ижтимоий жамғарма раҳбари ҳибсга олинди


Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати (молия полицияси) Қирғизистон Миллий академик опера ва балет театрининг собиқ бош директори О.Б.ни мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш фактида ҳибсга олди.

Бошқарма матбуот хизматида хабар қилинганидек, собиқ директор атайлаб номақбул шартнома тузгани, натижада давлат бюджетига жуда катта миқдордаги — 1 миллион сомдан зиёд зарар етказилганлиги аниқланди.

Бугун Первомайский туман суди ҳибсга олинган шахс учун эҳтиёт чорасини танлайди.

Бундан ташқари, Қирғизистон Республикаси Коррупцияга қарши хизматининг матбуот хизмати Қирғизистон Республикаси Ижтимоий жамғармаси раиси ҳудудий бўлинмалардан маблағларни мунтазам равишда йиғиб олиш фактлари бўйича ҳибсга олинганлиги тўғрисида хабар берди.

Аввал хабар қилинганидек, Қирғизистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Қўмитаси томонидан судгача бўлган процедура доирасида мамлакат Ижтимоий жамғармасининг мансабдор шахслар гуруҳи ташкил этилган бўлиб, улар ноқонуний равишда моддий ва бошқа имтиёзларни олиш мақсадида Ижтимоий жамғарманинг ҳудудий тузилмалари раҳбарларидан мунтазам равишда ва мажбурий равишда пул йиғишган.

Тергов қилинаётган судгача бўлган процедура доирасида Қирғизистон Республикаси Ижтимоий жамғармаси раиси Ирсалиев Медеранинг ноқонуний пул талаб қилишда иштирок этганлиги тўғрисида инкор этилмайдиган маълумотлар олинди.

Тўпланган материаллар асосида 2020 йил 18 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 98-моддаси асосида Қирғизистон Республикаси Ижтимоий жамғармаси раиси Ирсалиев Медер ушланиб, Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG