Ссылки доступа

Хориждан пул жўнатмалари 148 миллион долларга камайди


Ўзбекистонга хориждан ўтказилган пул миқдори жорий йилнинг ўн ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уч фоизга озайди.

Марказий банкнинг билдиришича, январь—октябрь ойлари давомида Ўзбекистонга хориждаги мухожирлар томонидан 4,88 миллиард доллар пул ўтказилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда 3 фоизга, яъни 148 миллион долларга оздир.

Айни пайтда Ўзбекистондан чет элга жўнатилаётган пул миқдори 8 фоизга, яъни 67 миллион долларга кўпайди, ва 934 миллион долларни ташкил қилди.

Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий салдо 3,95 миллиард долларга етган.

Ўзбекистонга хориждан пул жўнатмалари миқдори коронавирус пандемияси оқибатида меҳнат муҳожирлари ишсиз қолиб, ватанига қайтгани ортидан озайиб кетган эди.

XS
SM
MD
LG