Ссылки доступа

Жаҳаннам манзаралари: Шуша шаҳридаги шиддатли жанглар оқибати (тўплам)


UKRAINE — Frunze village, Saki district
UKRAINE — Frunze village, Saki district

Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Тоғли Қорабоғ: Арманлар ҳудудни тарк этишдан олдин уйларини барбод қилар экан, озарбайжонлар ватанларига қайтишга ҳозирланмоқда. 1990 йилларда арманлар билан содир бўлган уруш пайтида Тоғли Қорабоғ ҳудудидан қочган озарбайжонликлар эндиликда ўз қишлоқларига қайтишни интиқлик билан кутмоқдалар. Аммо арманлар кетишдан олдин ортда қолаётган уйларни ёқиб, симёғочларни йиқитяптилар. (видео)

- Жаҳаннам манзаралари: Шуша шаҳридаги шиддатли жанглар оқибати. Россия тинчликпарвар кучлари карвонига қўшилган Reuters агентлиги мухбири олган даҳшатли фотосуратлар Шуша/Шуши шаҳрида Озарбайжон ва этник арман қўшинлари ўртасида содир бўлган жанглар кўплаб одам умрига зомин бўлганини кўрсатди. (фотогалерея)

- Коронавируснинг Европадаги иккинчи тўлқини ва самараали вакцинани синовдан ўтказган икки ширкат. Европа мамлакатлари коронавируснинг иккинчи тўлқинига қарши курашни давом эттирмоқда. Германия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бизнес ва жамоат жойларига қўйилган чекловлар декабрь ёки январь ойларида бекор қилинмаслиги мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. (видео)

- Туркманистон президенти Алабайга олтин ҳайкал ўрнатди. Айтилишича, бу дунёда итга ўрнатилган энг катта ёдгорлик. Ҳайкалнинг умумий баландлиги 15 метрни ташкил этади. Алабай ҳайкали тантанали очилган куни коммунал хизматлари Туркманистонда итларни ўлдиришди. (видео)

- Осиё: президентликка 63 нафар номзод. Қирғизистонда 63 киши президентликка ўз номзодини қўйди. Ўзбекистон Қирғизистонга гуманитар ёрдам жўнатди. Туркманистон президенти Бердимуҳамедов: мамлакатда коронавирус йўқ. (видео)

- Хоразм денгизи ëки тадбиркор қўлига ўтиши ортидан қуриб бораëтган Шўркўл. Хоразм вилояти Янгиариқ туманида жойлашган Шўркўл икки йил олдин тадбиркор қўлига ўтиб кўлда ишлаб кун кўраëтган аҳоли қийин аҳволда қолганини айтмоқда. Уларнинг айтишича¸ икки йил ичида кўл суви бир ярим-икки километр ортга қайтган. (видео)

- Арманлар Тоғли Қорабоғни ташлаб чиқмоқда. 11 ноябрь куни кўплаб арманлар Тоғли Қорабоғни тарк этиб, Арманистон пойтахти Ереванга йўл олди. Улар тушган йўл аввал Арманистон назоратида бўлган, аммо эндиликда Россия воситачилигида имзоланган келишувга биноан, Озарбайжон бошқарувига ўтган Келбажар коридори орқали ўтади. (видео)

- Тоғли Қорабоғ можароси: Арманистонликлар тинчлик битимидан норози. Россия воситачилигида Арманистон ва Озарбайжон айирмачи Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш битимини имзолагани арманистонликлар норозилигига сабаб бўлди. Норозилар Ереванда ҳукумат уйини ва парламентни ишғол қилди. Озарбайжонда эса аҳоли битим имзолангани ҳақидаги хабарни байрам кайфияти билан кутиб олди. (видео)

- Прага мэри касалхонада кўнгилли сифатида шифокорларга эпидемия билан курашда ёрдам бермоқда​. (видео)

- Осиё: COVID-19 билан боғлиқ вазият ёмонлашмоқда, расмийлар ўлганлар сонини яширмоқда. Бутун Марказий Осиё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони ортиб бормоқда. Ўзбекистон ҳукумати касалланиш ва COVID-19дан ўлимлар ҳақиқий сонини яширмоқда: Озодлик радиосининг суриштируви. Қозоғистон полицияси Дулат Агадилнинг ўғлини қотилларини ҳибсга олди. (видео)​

- Коронавируснинг янги тури ва 90 фоиздан юқори самарадорликка эга вакцина. Жаҳон бўйлаб коронавирус юқтирганлар сони 50 миллиондан ошди. Кўплаб мутахассис аслида бу кўрсаткич анча юқори эканлигини аймоқда. Уларнинг 10 миллиони АҚШнинг ўзида вирусга чалинган. Кейинги кунларда АҚШ штатларининг учдан бирида вирусга чалиниш ҳолатлари рекорд даражага етди. (видео)

- "Ниқоб" акцияси ёҳуд блогернинг ноҳақликка қарши кураши: "Мени коронавирус устидан куляпсан, деб қамашди!". 31 яшар блогер ва тадбиркор Комил Умаров коронавирус чекловлари ортидан Москвада киритилган мажбурий ниқоб тақиш режимига қарши қаратилган норозилик акцияси уюштирди. (видео)

- Қабристон сукунати: Ковид қурбонлари ошмоқда, расмийлар сукутда. Озодлик суриштируви пойтахт Тошкент ва камида 4 вилоятда сўнгги ҳафталарда COVID-19 дан ўлганлар сони кескин ошиб кетганига ишора қилмоқда. Имомлар жаноза кўпайганини айтишаркан, қурбонлар яқинлари қайғули сукутда. Расмийларнинг нима учун сукут сақлаётгани ҳақида эса фақат тахмин қилиш мумкин. (видео)

- ЎзАвтонинг калитсиз юрадиган ва эшиги ëпилмайдиган машиналари. 1993 йилда ташкил қилинган машина заводидан шу кунларда кўпчилик норози бўлмоқда. Баъзи харидорлар янги олинган машиналарда камчиликлар кўплигини айтмоқда. Ҳатто баъзи машиналар калитсиз ҳам ҳаракатланмоқда. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG