Конгресс қарорлари маслаҳат характерига эга.
18 ноябрь куни, шунингдек, Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ)Навалнийга қарши кимёвий қурол ишлатиш бўйича иш қўзғашдан бош тортгани маълум бўлди. Мухолифатчи томонидан тузилган Коррупцияга қарши кураш жамғармаси КҚКЖ махфий хизматга мурожаат қилди. ФСБ рад жавобида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эҳтимолий заҳарланиш фактларини текшириш билан шуғулланаётганлигини кўрсатди.
Федерал хавфсизлик хизмати
КҚКЖ адвокатлари агентликнинг жавоби устидан ФХХ тергов бўлимининг ҳаракатсизлиги тўғрисида судга шикоят юборишди.
20 август куни Навалний Томскдан Москвага кетаётган самолёт бортида ҳушини йўқотди. Самолёт Омскда фавқулодда қўнишни амалга оширди. Шифокорлар уни сунъий комага туширишди. Икки кундан кейин мухолифатчи даволаниш учун Берлинга етказилди. Сиёсатчи 19 кундан кейингина ўзига келди.
Германиядаги, сўнгра бошқа мамлакатларнинг мутахассислари Навалний “Новичок” гуруҳи заҳарига дучор бўлган деган хулосага келишди. Европа Иттифоқи мамлакатлари Москвани воқеани текширишга чақирди. Шунингдек, улар ўзларининг фикрига кўра, Навалнийга қилинган суиқасдга алоқадор бўлиши мумкин бўлган Россия расмийларига қарши санкцияларни қўллашди.
Навалний Кремль кўрсатмаси бўйича махсус хизмат томонидан заҳарланганига амин.
Россия ҳукумати мухолифатнинг заҳарланишига алоқадорлигини рад этади. Кремль вакили Дмитрий Песков ва россиялик шифокорлар Россиядаги оппозиционернинг танасидан заҳар топилмади, деб ишонтирмоқдалар. Москва воқеа сабабларини аниқлаш учун Германия билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини эълон қилди. Шунингдек, Кремль Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотини нохолисликда айблади.