Ссылки доступа

Қордай вилоятидаги оммавий жанжал иши бўйича судланганларнинг ярмига жазолар ўзгартирилди


Апелляция суди Жамбил вилояти, Қўрдай туманидаги бир нечта қишлоқларда оммавий жанжал иши бўйича ҳукмни ўзгартириди.

19 ноябрь куни кечқурун эълон қилинган ҳарбий суднинг ҳисоботига кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазоси худди шу муддатга озодликни чеклаш билан алмаштирилди: Рустем Бежҳибай — тўрт йил озодликни чеклаш; Ерлан Буралкинов — уч йил 20 кунлик эркинликни чеклаш; Алмат Тлеугалиев — уч йиллик озодликни чеклаш; Улан Атамбаев — уч йиллик озодликни чеклаш.

Суд уларни зудлик билан қамоқдан озод қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Маҳкумлар учун синов муддати белгиланади, уларга 100 соатлик мажбурий меҳнат тайинланади.

Пресс-релизда айтилишича, мурожаатномада жабрланувчиларнинг «тўртта маҳкумга нисбатан жазони енгиллаштириш, прокурор ва адвокатларнинг мавқейи, ишда енгиллаштирувчи ҳолатларнинг комбинацияси мавжудлиги ва тартибсизликлар пайтида ҳар бир маҳкумнинг ҳаракатлари тўғрисида» фикри инобатга олинган.

Қолган уч нафар маҳкумга нисбатан — Бақитбек Ибрагимов, Мирзагали Дуйсенбоев ва Абзал Нурахоновга нисбатан ҳукм ўзгармаган.

29 сентябрь куни Олмаота гарнизони ҳарбий суди Жамбил вилоятининг Қордай туманида қозоқлар ва дунганлар ўртасидаги миллатлараро тўқнашувдан сўнг жиноий жавобгарликка тортилган қарийб 60 кишидан 7 нафарига ҳукм чиқарди. Тўрт кишига «оммавий тартибсизликларда қатнашиш» айблари билан уч йилдан тўрт йилгача, яна уч кишига «оммавий тартибсизликларда қатнашиш» ва «ўғирлик» айбловлари билан беш, етти ва тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Уларнинг иккитаси бир неча бор оғир жиноят учун судга тортилган.

8 февралга ўтар кечаси, асосан, дунганлар яшайдиган Жамбил вилоятининг Қўрдай туманидаги Масанчи, Сортобе, Аухатти ва Булар-ботир қишлоқларидаги оммавий жанжаллар натижасида 11 киши (асосан дунганлар) ўлдирилди, юздан ортиқ одам, шу жумладан 19 полиция ходими жароҳат олди. Мамлакатнинг минглаб фуқаролари ўз уйларини ташлаб, қўшни Қирғизистонга қочишга мажбур бўлдилар. Кейинчалик, Қозоғистон ҳукумати уларнинг баъзилари ўз уйларига қайтганлигини хабар қилди. 7-8 февраль кунлари Жамбил вилоятидаги воқеалар Қозоғистоннинг замонавий тарихидаги энг қонли миллатлараро можарога айланди.

Ушбу воқеалар муносабати билан Жамбил вилояти ҳокими Асқар Мирзахметов истеъфога чиқди; вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи билан бир қаторда юқори лавозимли амалдорлар ишдан бўшатилди. Ўша пайтдаги бош вазир ўринбосари Бердибек Сапарбаев вилоят ҳокими этиб тайинланди. Қон тўкилгандан сўнг, Қозоғистон расмийлари 120 дан ортиқ ишларни, шу жумладан «Қотиллик» моддаси бўйича 11 иш бўйича тергов олиб борилаётганлигини эълон қилди. 27 март куни Бош прокуратура 25 кишининг ҳибсга олингани ҳақида эълон қилди. Апрель ойида Жамбил вилояти Қордай туман суди Қордай туманидаги қишлоқлардан бирида йўлда содир бўлган воқеалардан бири бўйича икки судланувчига ҳукм чиқарди.

Россия Мемориал Дискриминация Маркази май ойида чоп этилган мақоласида воқеаларни текшириш шаффоф бўлмаган ва «бир томонлама» тарзда олиб борилганлигини таъкидлади. Ташкилот холис текширув ўтказишга чақирган ва дунган жамоати вакилларининг Қозоғистон расмийларига қилган мурожаатини шу каби мурожаат билан эълон қилган. Мурожаат, хусусан, «ҳибсга олинганларга нисбатан қийноқлар» ни қўллашни назарда тутади.

XS
SM
MD
LG