Рўзиевнинг айтишича, қиз 9-синфда ўқийди ва унинг турмушга чиқиши тўғрисида мактабда билишган. Унга кўра, диний маросимини ўтказган имом ишдан бўшатилган. Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, Иссиқкўл вилояти Ички ишлар бошқармаси вояга етган қишлоқдошининг вояга етмаган қизга уйланиши тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун ушбу материални Хавфсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрида рўйхатдан ўтказган.
Шунингдек, Сурабалдиева Дин ишлари бўйича давлат комиссиясига Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси билан биргаликда имомлар ва аҳоли ўртасида вояга етмаганлар билан никоҳ маросимининг ўтказилишининг олдини олиш бўйича ахборот-тушунтириш ишларини олиб боришни тавсия қилди.
2016 йилда Олий Кенгаш қонун лойиҳасини қабул қилди, унга кўра Қирғизистонда вояга етмаганлар билан никоҳ маросимини ўтказишга тақиқ қўйилди. Қонунни бузганлик учун уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Мамлакатда расмий никоҳни рўйхатдан ўтказиш учун 18 ёшдан бошлаб рухсат берилади.