Ссылки доступа

Сурхондарёдаги масжидда пичоқ билан содир этилган ҳужум ортидан бир киши қурбон бўлди


Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги жомеъ масжидида пичоқ билан қуролланган шахс масжид котиби чавақлаган.

Дастлаб ижтимоий тармоқларда тарқалган бу маълумотни Ўзбекистон Бош прокуратурасининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.

Қайд этилишича, 22 декабрь куни соат 09.30 ларда Шерободдаги масжид биноси ичида фуқаро 46 ёшли М.Ш. мазкур масжид котиби Ш.Г. билан ўзаро жанжаллашиб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унга тан жароҳати етказган.

Жабрланувчи Ш.Г. шифохонага олиб кетилаётган пайтда олинган жароҳат туфайли вафот этган.

Ҳодиса ортидан М.Ш.га нисбатан мамлакат Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

БП мулозими гумонланувчининг процессуал тартибда ушлангани ва ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этаётганини билдирган.

XS
SM
MD
LG