Ссылки доступа

Тошкентда куннинг муайян соатларида юк машиналари ҳаракати чекланиши мумкин


Тошкентдаги автойўлларда тирбандлик юзага келишининг олдини олиш мақсадида куннинг муайян соатларида юк машиналари ҳаракатини чекланиши мумкин.

Бундай тартибни жорий этиш пойтахт ҳокимининг “Тошкент шаҳар кўчаларидаги тирбандликни олдини олиш мақсадида транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ишлаб чиқилган ва шу йил 21 декабрида regulation.gov.uz сайтида муҳокамага қўйилган қарорга мувофиқ, пойтахт ҳудудида N1 тоифали (юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ошмайдиган) автотранспорт воситаларидан юқори транспорт воситалари ҳаракатини тиғиз вақтларда, яъни эрталабки соат 07:00 дан 10:00 га қадар, кечки соат 17:00 дан 20:00 га қадар чеклаш режаланган.

Қарор билан пойтахт марказий кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва транспорт воситаларининг қатновини тартибга солиш мақсадида марказий кўчалар бўйлаб тиркамали араваларнинг (от ёки бошқа ҳайвонларга қўшиб тортиладиган ёки одам мушак кучи билан ҳаракатга келтириладиган двигатель билан жиҳозланмаган, юк ташишга мўлжалланган қурилма) ҳаракати чекланиши кўзланмоқда.

Қарор муҳокамаси 2021 йил 5 январигача давом этади.

XS
SM
MD
LG