Ссылки доступа

Йил аёллари — 2020. Улар дунёни қандай ўзгартирдилар (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Йил аёллари — 2020. Улар дунёни қандай ўзгартирдилар. (видео)​

- Пичоқланган муҳожир: Полиция терговни пайсалга солмоқда. Шу йилнинг октябрида Москванинг Марьино мавзесида пичоқлаб кетилган 19 яшар самарқандлик Нурсултон Ашуров икки ойлик даволанишдан кейин уйига қайтиб келди. (видео)

- Тожикистонда яна "бузкаши" ёки кўпкари миллий ўйинига рухсат берилди. (фотогалерея)

- Миграция юристи: "2020 йил муҳожир юртдошларимиз учун оғир келди". Озодлик турли мавзулар ҳақида миграция юристи, Migrant.mobi портали асосчиси ва блогер Ботиржон Шермуҳаммад билан суҳбатлашди. Йил сарҳисоби мавзусидаги бу суҳбат давомида у Озодлик мухлисларида йиғилиб қолган бошқа саволларга ҳам жавоб берди. (видео)

- Жаҳонгир Отажонов ҳоким Ортиқхўжаевга "очиқ" мурожаат йўллади. Tashkent City сайилгоҳига кириш пулли бўлгани норозиликларга сабаб бўлмоқда. Янги йил байрами арафаси ва байрам кунлари Tashkent City сайилгоҳига чипталар нархи 12 ёшдан катталар учун 10 000 сўмни, 5 ёшдан 12 ёшгача болалар учун 5000 сўмни, нафақа ёшидагилар учун 5 000 сўмни ташкил этади. (видео)

- С. Раҳимов: Каримов "ўзбеклар cовет даврини қўмсашини истамайман" деб бизни тақиқлади. 17 декабрь куни Россия Халқ артисти, ўтган асрнинг 60-70 йилларида машҳур бўлган классик эстрада куйчиси Стахан Раҳимов 83 ёшни қаршилади. (видео)

- АҚШ Сайловчилар ҳайъати қандай тузилган? 14 декабрь куни АҚШ Сайловчилар ҳайъати аъзолари штатлар пойтахтларида йиғилиб, овоз бердилар. Кутилганидек, Демократик партия номзоди Жо Байден кўпроқ овоз олди. 6 январь куни АҚШ Конгресси Сайловчилар ҳайъати аъзолари овозларини расмий равишда ҳисоблаганидан кейин, Байден расман АҚШнинг кейинги президенти бўлади. (видео)

- Нукусда ойлигини ололмаган аҳоли кўчани тўсиб қўйди. (видео)

- "Кўчада қолиб кетишни истамаймиз!": тадбиркорлар Мирзиёевга мурожаат килмоқда​. (видео Настоящее время)

- Хоразмлик онахон: газ йўқ, свет йўқ, гуноҳимиз нима? Ҳаво совиб кетиши ортидан Ўзбекистон бўйлаб свет ва газ муаммолари яна кун тартибига чиқди. Хоразмлик Зулхумор опанинг барча оила-аъзолари бир хонада ўтиришади. Сабаби-печка бир хонага ўрнатилган, холос. Ювиниш¸ овқатланиш¸ меҳмон кутиш – ҳаммаси учун битта хона. (видео)

- Ўзбекистонлик муҳожир: "Мусофир нонини еб яшаш осон эмас, аммо чидашга мажбурсиз!". Охирги 3 йил давомида Хасанбой Россиянинг Перм шаҳрида ҳар хил ишларда ишлаб келмоқда. У қурувчиликдан тортиб ошпазликкача ўз кучини синаб кўрган, кўплаб касб-ҳунарни қўлга киритган. Ҳозир у кундузи спорт билан шуғулланади, кечаси қўшимча даромад қилиш мақсадида такси ҳайдайди. (видео)

- Хивадаги обиданинг вайрон қилиниши юзасидан жиноят иши очилди. Хоразм вилоят прокуратураси 14 декабрь куни ЮНEСКО ҳимоясидаги тарихий обида - Хива "Ичан-Қалъа" музей-қўриқхонасидаги Тош ҳовли саройининг қадимий девори қонунга хилоф равишда олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш ишлари оқибатида бузилгани юзасидан куни жиноят иши очди. (видео)​

- $11.5 миллионлик «совға» – Тошкент ҳокими Ортиқхўжаев юзга яқин тадбиркорларнинг ерларини президентнинг куёви билан боғлиқ компанияга совға қилиб берди. (видео)​

- Ўзбек муҳожирлари: Рус тили бизга иш ва мулоқот учун керак. Россия пойтахти ва бошқа минтақаларда касбгайўналирилган бепул таълим курсларини якунлаган биринчи ўзбек муҳожирлари тегишли сертификатларни қўлга киритди. (видео)

- Хоразмда Мирзиëев ташрифига сохта парниклар қурилмоқда. (видео)

- Ўзбек муҳожирлари Конституция ҳакида нима билишади? Пандемия карантини давом этаётганига қарамасдан Россияда юз минглаб ўзбекистонлик ишчи муҳожирлар қолмоқда. Улар Мустақиллик Конституцияси ҳақида нима билишади? Бу саволни Озодлик Москва кўчаларида учраган ўзбек мигрантларига бериб кўрди. (видео)

- Ногирон аëл: Ҳокимият вакиллари берилган уйдан чиқиб кетишимни талаб қилишмоқда. Кўз бўйича иккинчи гуруҳ ногирони самарқандлик Дилором Ризақулова икки фарзанди билан 2019 йилда ҳокимият берган уйга кўчиб кирган. Аммо шу кунларда ҳокимият вакиллари у яшаëтган уйни бошқа биров сотиб олганини айтиб¸ ундан уйдан чиқиб кетишни талаб қилишмоқда. (видео)

- Авторитар ҳукуматлар Интернетни қандай ўчириб қўймоқда ва бу уларга неч пулга тушмоқда. (видео)

- $11.5 млнлик "совға"- Ортиқхўжаев 100га яқин тадбиркор ерини президент куëвига алоқадор ширкатга текинга берган. Юнусобод бозори ва Мегапланет супермаркети оралиғидаги ҳудудда ўнлаб йилдан бери савдо ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келаëтган 100 га яқин тадбиркор Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қарори устидан судга мурожаат қилди. (видео)

- "Ўзбеклар яхши овқатланишни яхши кўради, пандемия даврида ҳам ўтиришларни ташқил қилишмоқда". Нью-Йоркдаги кўплаб ресторанлар ёпилган бўлса ҳам, Бруклиндаги ўзбек ошхонаси пандемия локдаунида омон қолди. (видео Настоящее время)

- Сергели, Чирчиқ ва Қибрай туманларида уй қурганлар пули берилмаëтганидан шикоят қилди. Тошкент шаҳрининг Сергели¸ Тошкент вилоятининг Чирчиқ ва Қибрай туманларида турар жойлар қурилишида ишлаган ишчилар уларни ишлатган фирма шу кунгача иш ҳақларини бермаëтганидан шикоят қилди. (видео)

- Тошкент суди Юнусобод тумани тадбирколарининг шикояти бўйича қарорни кейинга қолдирди. (видео)

- Имконияти чекланганлар: Пандемия ҳаммани тенглаштирди. Бутун дунё коронавирусга қарши курашаркан, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳукуматларни, биринчи навбатда ногиронлиги бор шахсларга эътибор қаратишга чақирди. Ўзбекистонда имконияти чекланганлар сони 780 мингдан зиёд бўлиб, Озодлик улар пандемия шароитида қандай яшаётганини ўрганди. (видео)

- Ўзбеклар жамияти: Ҳар йили 25тача ўлик жўнатардик...Россиянинг деярли ҳар бир ўлкасида камида биттадан ўзбек миллий-маданий марказлари мажуд. Шундай фаол жамолаларидан бири Россиянинг Ростов вилоятида жойлашган. Ушбу ўзбеклар ташкилотини Қиемхон Бобоев тузган. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG