Қайд этилишича, UzAuto Motors GM компаниясидаги ҳамкорлар билан ишлаб, расман BIQ4 (build in quality) сифат стандартлари сертификатини қўлга киритган. Сифат стандартларига бўлган талабнинг ошиши барча Chevrolet моделларига бевосита таъсир қилади, шу важдан модернизация жараёнини амалга ошириш учун кейинги ойдан Асакадаги автозавод фаолияти тўхтатилади.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги Chevrolet дилерлик тармоғи янги стандартларга ўтказилиши айтилмоқда.
“Бу ўзгаришлар дилерлик марказларини янги Chevrolet брендбукига мувофиқ қайта жиҳозлашни ўз ичига олиб, амалга оширилаётган ишларни давом эттириш учун зарур шароит бўлиб хизмат қилади”, дейилган хабарномада янги стандартларга жавоб бермайдиган дилерларнинг дилерлик шартномалари бекор қилиниши урғуланган.
Келаётган йилнинг январ ойида Асакадаги автозавод фаолиятини вақтинча тўхтатади. Бу иш, “Ўзавтосаноат” АЖ матбуот хизмати маълумотига кўра, ишлаб чиқаришда барча зарур модернизация жараёнини амалга ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.