Ссылки доступа

Доналд Трамп АҚШ мудофааси бюджетига вето қўйди


Дональд Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп келаси йилги 740 миллиард долларлик мудофаа бюджети лойиҳасига вето қўйди.

Трамп ушбу қарорни ҳужжат миллий хавфсизлик учун муҳим чораларни назарда тутмаганлиги ва унинг маъмуриятининг Американи ички ва ташқи сиёсат масалаларида устувор йўналтиришга қаратилган ҳаракатларига зид бўлгани учун қабул қилганини айтди. «Бу Хитой ва Россияга совға», деб таъкидлади Оқ уй раҳбари.

Трамп, шунингдек, ҳужжатда «бизнинг фахрийларимизни ва ҳарбий тарихимизни ҳурмат қилмаслик» қоидалари борлигини таъкидлади. Аввалроқ, президент бюджет лойиҳасида ҳарбий базаларни қайта номлаш режасига қарши чиқди, уларнинг номларида ҳозирда Конфедерация генералларининг исмлари бор.

Шунингдек, Доналд Трамп фойдаланувчилар томонидан жойлаштирилган контент учун Интернет-платформаларни қонуний жавобгарликдан озод қиладиган бўлимни бекор қилишни талаб қилди.

1960 йиллардан бошлаб АҚШ мудофааси бюджети ҳар йили қабул қилинмоқда ва давлат раҳбари уни ҳеч қачон тўсиб қўймаган. Конгресснинг ҳар иккала палатасининг ҳозирги таркиби лойиҳани декабрь ойида кўпчилик овоз билан маъқуллади ва қонунчилар бу сафар президентнинг ветосини керакли учдан икки қисм овози билан енгиб ўтишлари кутилмоқда.

Пентагоннинг амалдаги бюджети лойиҳасида Россиянинг «Шимолий оқим 2“ ва «Турк оқими» қувур линиялари лойиҳаларига нисбатан янада қаттиқроқ санкциялар қўлланилиши кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG