Ссылки доступа

Марказий Осиёдаги лидер аёлларнинг илк онлайн учрашуви ўтказилди


Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотига 2021 йилда Ўзбекистон парламентининг юқори палатаси раиси Танзила Норбоева раислик қиладиган бўлди.
Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотига 2021 йилда Ўзбекистон парламентининг юқори палатаси раиси Танзила Норбоева раислик қиладиган бўлди.

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқотини ташкил этиш бўйича илк учрашув ўтказилган.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати маълумотига кўра, видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган учрашувда минтақадаги беш мамлакат вакилалари, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталья Герман ҳамда БМТТДнинг Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий бюроси директори Миряна Сполярич Эггер иштирок этган.

Тадбирда Марказий Осиёда давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашда хотин-қизларнинг ўрни, уларнинг давлат ва жамоат ишларидаги иштироки, ўзгаришларни рўёбга чиқариш ва ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш, шу жумладан, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама этилган.

БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталья Герман ўз ташкилоти муҳокамалар учун платформа яратишда, кейинги ишларда, шу жумладан, минтақавий ва глобал ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришда, тажриба алмашишда ёрдам беришга тайёрлигини қайд этган.

Н. Герман таклифига биноан учрашувда Ўзбекистонни тамсил этган Сенат раиси Танзила Норбоевага 2021 йилда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотига раислик қилиш топширилган.

Учрашув давомида томонлар ишнинг биринчи йилидаги ҳамкорлик соҳалари ва норасмий тузилманинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни ҳам кўриб чиққанлар.

Қайд этилишича, Марказий Осиё етакчи аёлларининг норасмий мулоқоти фаолиятини таъминлаш бўйича комплекс ташкилий масалаларни ҳал қилиш ва мазмунли ишларни амалга ошириш режалаштирилган. Бундан кўзланган асосий мақсад ўзаро тажриба алмашиш, ижобий иш тажрибасини ўзлаштириш ва уларни ўз мамлакатларида қўллаш экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG