Ссылки доступа

“Биздан эмас” – Спорт вазирлиги 7 йилга ўйинлардан четлатилган теннисчи ҳақида баёнот тарқатди


Tennis Integrity Unit ташкилоти томонидан ITF ҳамда АТР таснифидаги турнирларда келишилган ўйинларда иштирок этгани учун 7 йилга ўйинлардан четлатилган теннисчи Темур Исмоилов Ўзбекистон терма жамоаси сафидан чиқарилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Вазирлик ва Миллий Олимпия қўмитаси расмий баёнотида 25 ёшли Т. Исмоилов 2013 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилгани, 3 йил муқаддам оиласи билан бирга доимий яшаш учун АҚШга кўчиб кетганлиги сабабли терма жамоа сафидан чиқарилгани айтилади.

“Т. Исмоилов ҳалигача АҚШ фуқаролигини олмагани боис бугунгача Халқаро теннис федерацияси (ITF) ҳамда профессионал теннисчилар ассоциацияси (АТР) таснифига кирувчи мусобақаларда Ўзбекистон байроғи остида қатнашиб келган”, дейилган қўшма баёнотда.

Теннисчи Темур Исмоилов 2014, 2015 ва 2019 йилларда келишилган ўйинларда қатнашганини эътироф этгани ортидан TIU томонидан шу йил 18 декабридан бошлаб 7 йилга дисквалификация қилингани ва 12 минг долларлик жаримага тортилгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган.

XS
SM
MD
LG