Ссылки доступа

Қирғизистон Олий суди раҳбарига жиноий иш қўзғатилди


Олий суд раиси Гулбара Калиевага нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев матбуот анжуманида маълум қилди.

Матбуот анжумани пайтида журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, у “Калиевани жиноий жавобгарликка тортиш учун етарли далиллар топилганини» айтди.

«Биз материалларни комиссияга топширдик, улар судьяни жиноий жавобгарликка тортишни лозим топишда, биз судьяни судга олиб чиқамиз. Биз уни қонунни бузган ва давлатга катта зарар етказган деб ҳисоблаймиз ”, — деди Ташиев.

Ташиев Қирғизистон Республикаси Олий судининг раиси сифатида 2018 йил 22 сентябрдан бери ишлаб келаётган Гулбара Калиева аниқ нимада гумон қилинаётганига аниқлик киритмади.

Ташиев, шунингдек, Олий суднинг барча судьялари текширувдан ўтказилишини қўшимча қилди ва мисол тариқасида яқинда оиласи билан Дубайга таътилга учиб кетган судьялардан бирини кўрсатди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари судьялар ўз декларациясида кўрсатган расмий маошларига, кўрсатилган уйларида яшашлари ва ҳужжатдаги машиналарни бошқаришлари кераклигини таъкидладилар.

Олий суд Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг айбсизлик презумпциясини эслатиб юборган хабарига жавоб қайтарди.

«Суд ҳокимияти вакилларининг айбловларини ўз ичига олган оммавий чиқишлари, охир-оқибат, унинг обрўсизланишига олиб келади. Бундай ҳодисалар аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини пасайтиради ва амалдаги қонунчиликка зиддир», — дея таъкидлади суд матбуот хизмати.

XS
SM
MD
LG