Ссылки доступа

Қозоғистонда трансгендерга нисбатан зўравонликда судланган хавфсизлик қўмитасининг собиқ ходимига ҳукм ўқилди


Олмаота вилоят судининг жиноий ишлар бўйича коллегияси трансгендер аёл маҳбус Виктория Берходжаевага қарши жинсий зўравонлик ва қийноқларда айбланиб қамоқ жазосига ҳукм қилинган Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ ходими С.А.нинг апелляция шикоятини қондиришдан бош тортди.

Суд шунингдек, Берходжаева ва унинг адвокатининг маҳкумга нисбатан жазони иложи борича ошириши тўғрисидаги шикоятларини қондиришдан ҳам бош тортди.

6 октябрь куни Илийский туман суди томонидан чиқарилган ушбу иш бўйича ҳукмга кўра собиқ хавфсизлик ходими 121-моддаси («Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари») 2-қисми ва 146-моддаси («Қийноқлар») 2-қисмининг белгиларига кирувчи жиноят содир этганликда айбланиб, беш ярим йил қамоқ жазосини ўташи керак.

Бугун онлайн тарзда бўлиб ўтган учрашувда судланган С.А. Олмаотадаги тергов изоляторидан туриб қатнашган. Олмаота вилояти, Жаугашти қишлоғидаги аёллар колониясида муддатини ўтаётган (бошқа ҳолатда) Берходжаева учрашувда бўлмаган, унинг манфаатларини адвокат Ойман Умарова ҳимоя қилган.

Адвокат Умарова апелляция судидан маҳкумнинг мумкин бўлган максимал муддатини белгилашни сўради. У буни биринчи инстанция томонидан зўрланганга нисбатан асоссиз юмшоқлиги билан чиқарилган ҳукм зўравонлик қурбонига қўшимча маънавий азоб-уқубатларни келтириб чиқариши билан асослаб берди. Умарова айтганидек, у жабрланувчи билан бугунги қарорга қарши апелляция шикояти масаласини муҳокама қилади.

Собиқ Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ходими Серик Ноғайбаевнинг адвокати у мижозни «тўлиқ оқлаш»ни ва ҳукмни бекор қилишни, негаки унинг айби исботланмаганлигини сўраганлигини айтмоқда. Ноғайбаевнинг айтишича, бугунги қарор устидан апелляция шикояти билан «албатта шикоят қилинади».

Прокурор апелляция судидан суд қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.

Қамоқдаги трансгендер аёл Виктория Берходжаевага нисбатан зўравонлик бўйича жиноят иши 2019 йил ёзида унинг шикоятидан кейин очилган. Кузда, иш қийноқлар айблови билан тўлдирилди. Берходжаева ва Умарованинг таъкидлашича, тергов босқичида улар катта босимга дуч келишган ва ишни судга етказиш учун улар катта куч сарфлаган.

XS
SM
MD
LG