Ссылки доступа

Наманганда ўғирлаб кетилаётган 16 яшар қиз ўзини машинадан ташлагани оқибатида вафот этди


Иллюстративное фото

Наманган вилоятида 16 яшар қиз ўғирлаб кетилаётган пайтда ҳаракатланаётган Damas автомобилидан ўзини ташлаган ва олинган жароҳатлар туфайли касалхонада жон берган.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 20 декабрида соат 23.30 атрофида Норин туманида рўй берган. 18 ва 23 ёшли икки йигит қизни ижарада турган уйидан ўғирлаб кетган.

Айтилишича, асли учқўрғонлик бўлган қиз мазкур уйда ўзининг икки тенгдоши билан 1,5 ойдан буён яшаб, ОТМ тайёрлов курсига ўқишга киришга ҳозирланаётган бўлган. Ички ишлар бошқармаси қайдича, бундан профилактика нозирининг ҳам, маҳалла раисининг ҳам хабари бўлган эмас.

Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 117-моддаси 2-қисми (Хавф остида қолдириш) ҳамда 137-моддаси 3-қисми “б” банди (Одам ўғирлаш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

В Кыргызстане забрать украденную девушку из дома жениха считается позором, поэтому многие родители оставляют дочерей с неизвестными им мужчинами. За кражу невесты в стране предусмотрено уголовное наказание. В последние годы, по словам правозащитников, обращений в милицию стало больше. Раньше о подобных преступлениях старались не заявлять.

В Казахстане мужчина пытался похитить девушку, чтобы вступить с ней в брак:

XS
SM
MD
LG