Ссылки доступа

Туркия полицияси «ўзбекистонлик оилавий зўравонлик жабрланувчиси» ишини назоратга олади


22-летняя Шохсанам из Узбекистана жаловалась на то, что в Турции ее постоянно избивали в семье мужа.

Туркиянинг Живрил шаҳрида оилавий зўравонликларга дучор бўлганлигини даъво қилган 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ҳамидуллаева Шоҳсанамнинг айтишича, унинг иши энди полиция назорати остида.

Олдинроқ наманганлик Шоҳсанам Ҳамидуллаева уни Туркияга катта пулга сотилганидан шикоят қилганди.

Полиция ходимининг сўзларига кўра, агар Ҳамидуллаеванинг уни уйда мажбуран ушлаб туришган, телефонини олиб, уни калтаклаганлиги ҳақидаги даъволари тасдиқланса, жиноятчиларга қарши жиноий иш очилади.

Бундай ҳолатда Ҳамидуллаева вақтинча Туркиянинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ҳомийлигидаги ётоқхонага кўчирилади, деди полиция.

Ўзини Буржи деб таништирган аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти вакили «полиция чора кўриши биланоқ аёлга психологик ёрдам кўрсатилишини» айтди.

М.Ҳамидуллаеванинг айтишича, бу йил у 29 ёшли туркга воситачи аёл орқали турмушга чиққан, аммо қонуний никоҳда бўлмаган: «Менинг касал онам ва вояга этмаган акам бор, бизнинг отамиз вафот этди. Воситачи Туркиядаги куёвдан пул олди, бунинг эвазига мен унга турмушга чиқдим. Туркияга келганимда, менга уйланмоқчи бўлган йигит оилали бўлган экан. Улар менга буни айтишмади. Биринчи хотини ҳам калтаклангани учун кетиб қолган. Менинг аҳволим жуда ёмон. У менга бақиради, жанжалларни келтириб чиқаради ва ишлашга мажбур қилади. Қайнона ва қайнотам мени доим камситади. Мен Ўзбекистонга кетишга рухсат беришини сўраганимда, улар менга ўша харажатларнинг икки баравар миқдорда қайтаришим кераклигини айтишди. Улар мени қийнайди. Улар ҳар куни мени калтаклашарди. Икки марта ўзимни ўлдирмоқчи бўлдим. Илтимос, мени қутқаринг.“

Шоҳсанамнинг Ўзбекистондаги қариндошлари унинг оиласи жуда камбағал ва онаси касал эканлигини айтишди.

Аёлларга нисбатан зўравонлик билан шуғулланган турк полицияси ходими оилавий вазият ва аёлнинг даъволари ўрганилаётганини айтди.

Ўзини Буржи деб таништирган Туркиядаги аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг вакили «мазлум ўзбек аёлига барча керакли ёрдамни кўрсатамиз, у таржимон ва психолог билан таъминланади», деди.

Буржининг сўзларига кўра, Туркиянинг Адана шаҳрида яшовчи яна бир 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси Шахнозахонга эри уни идишларни қўл билан эмас, балки машинада идиш ювгани учун калтаклагандан кейин ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Унинг хотинини калтаклаган 51 ёшли эри ташкилот адвокатлари ёрдамида жазоланди.

XS
SM
MD
LG