Ссылки доступа

Жорий йилда 7,5 минг чоғли кишига Ўзбекистон фуқаролиги берилди


Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилдаги 16 та фармонига асосан 7419 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилган. Бу ҳақда Кун.уз нашрига Ички ишлар вазирлиги Фуқароликни расмийлаштириш ва миграция бошқармаси бошлиғи Улуғбек Муҳаммедов билдирди.

Мулозимга кўра, ИИВ томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонуни янги таҳрирда ишлаб чиқилиб, 2020 йил 13 мартида қабул қилинган.

Мазкур қонунга асосан 1995 йил 1 январига қадар Ўзбекистонга кириб келган ва доимий рўйхатдан ўтган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган, ушбу қонун кучга киргунига қадар фуқаролиги бўлмаган ва Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси асосида яшаб турган шахсни, ўзи истак билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш тартиби киритилган ва 2020 йил 1 апрелидан бошлаб ушбу тоифадаги шахслардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланган.

Янги таҳрирдаги қонунга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш истагини билдирган шахсдан ўзбек тилини мулоқот даражасида билиши лозимлигига оид ўзгартиш ҳам киритилган.

У. Муҳаммедов, янги тартибга мувофиқ, Ўзбекистонда фуқароликка қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш механизмлари ислоҳ қилиниб, аризага илова қилиниши лозим ҳужжатлар сони 2 бараварга қисқартирилганини ҳам қўшимча қилган.

XS
SM
MD
LG