Бироқ хавотирга ўрин йўқ, деди ҳаво кучлари генерали Глен Д. Ван Херк. НОРАД-нинг Колорадо Спрингс (Колорадо штати) ходимлари коронавирус пандемияси Санта Клаус ва унинг кийикларини бутун дунё бўйлаб болаларга совғалар етказиб беришига тўсқинлик қилмаслигига ишонтирмоқда.
Кузатиш лойиҳаси — бу Рождество анъанаси. У 1955 йилдан бошланган, ўша йили бир болакай Санта билан боғланишни илтимос қилиб, ҳарбий базага қўнғироқ қилган.
Санта Клаус операцияларини кузатиш марказида одатда дунёнинг турли бурчакларидан қўнғироқларни қабул қиладиган 1500 га яқин кўнгиллилар бор, аммо бу йил CОВИД-19 муаммолари туфайли марказ қисқартирилди. Дунёда юқумли касалликлар сони тобора кўпайиб бораётгани сабабли, кўпчилик Санта Клаус совғаларни хавфсиз етказиб бера оладими деган саволни бермоқда.
“Санта Клаус, сиз билганингиздек, кўп йиллар давомида бу иш билан шуғулланган ва ўтмишда у пандемияни бошдан кечирган, бутун дунё бўйлаб қийинчиликлар билан курашган. Мен 100 фоиз аминманки, Санта Клаус қандай қилиб хавфсизликни сақлашни яхши билади ”, — деди Ван Херк.
Мисли кўрилмаган Рождество мавсумига қарамай, НОРАД қўмондони, АҚШ ҳарбийлари Санта-ананинг саёҳат жадвалида ҳеч қандай бузилиш бўлиш бўлмаслигни айтди. Қорбобонинг жойлашган жойи тўғрисида реал вақтда янгиликлар олиш учун noradsanta.org сайтига ташриф буюришингиз мумкин.