Ссылки доступа

Туркманистоннинг бир қатор давлат корхоналари ходимлари уч ойдан бери маош олмаяпти


Иллюстративное фото
Иллюстративное фото

Лебап вилоятидаги бир нечта давлат корхоналари молиявий-иқтисодий инқироз туфайли ишчиларга уч ойдан бери ойлик бермаяпти.

Лебап вилоятининг завод ва фабрикаларида ишлайдиган 1500 га яқин одам бир неча ой давомида иш ҳақисиз қолмоқда. Бу ҳақда вилоятнинг ўнлаб бюджет ходимлари маълум қилишди.

Булар Лебап автотранспорт корхонаси юк машиналари, автобуслар ва таксилар ҳайдовчилари, “Lebapavtoyollary”” қурилиш компанияси ходимлари, “Turkmenpagta” корхонаси ва пахтани қайта ишлаш заводлари, гилам тўқиш фабрикалари, вилоят газ транспорти бирлашмаси филиаллари ва “Обаҳйзмат” корхонаси механизаторлари.

«Корхоналар раҳбарлари молиявий-иқтисодий инқироз туфайли ишчиларнинг сентябрь, октябрь ва ноябрь ойлари учун маошларини тўлаш мумкин эмаслигини айтмоқдалар. Уларнинг сўзларига кўра, ушбу корхоналар ҳисоб рақамларида маблағ қолмаган. Улар февраль ойида барча ойлар давомида иш ҳақини беришларини ваъда қилмоқдалар», деди исмини ошкор қилмаслик шарти билан ушбу корхоналардан бирида ишлайдиган Лебаплик фуқаро.

Кўпгина давлат корхоналари ходимларининг сўзларига кўра, корхоналар раҳбарияти ушбу завод ва фабрикаларни хусусий қўлларга ўтказиш кутилаётганини айтмоқда, аммо бу қачон ва қандай бўлиши ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

«Компания мутасаддиларининг айтишича, тадбиркорлар қандай режалар тузиши ва нима қилишлари ҳали аниқ эмас. Уларнинг айтишича, февраль ойида баъзи корхоналар ёпилиши мумкин. Агар шундай бўладиган бўлса, демак, ишчилар ишсиз ва даромадсиз қоладилар», — деди давлат корхоналаридан бирининг ходими.

Юқорида айтиб ўтилган корхоналарнинг Фарап, Данев ва Черджевский этрапларида яшовчи ишчилари, этраплар маъмуриятига иш ҳақларини беришни талаб қилиб мунтазам равишда шикоят қилмоқдалар. “Этрап раҳбарлари ҳеч нарса қила олмаслигини айтишади», деди давлат корхонаси ходими.

Иш ҳақи бир неча ойга кечиктирилганлиги сабабли, давлат корхоналари ишчилари фоизлар билан қарз олишга мажбур бўлмоқдалар, деб хабар беради мухбир.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Лебап вилояти темир йўл корхонаси ишчиларнинг қарийб 70 фоизини иш ҳақи тўланмаган таътилга жўнатган ва 4-5 ой давомида ҳеч қандай моддий ёрдам кўрсатмаган.

Мана тўрт йилдан бери Туркманистон чуқур иқтисодий таназзулда. Сўнгги йилларда кўплаб давлат корхоналари ёпилди, бир қатор вазирликлар ва идоралар бирлаштирилди ва жуда кўп иш ўринлари қисқартирилди.

XS
SM
MD
LG