Ссылки доступа

Термизда янги йил арчаси қулаб тушди, Навоийдагиси ёниб кетди (видео)


Сурхондарёнинг Термиз шаҳри марказида ўрнатилган 20 метрли янги йил байрами арчаси кучли шамолга дош беролмай қулаб тушгани хабар қилинди. Бир кун ўтиб Навоида арча ёниб кетди.

Навоий шаҳар марказий майдонига ўрнатилган арчанинг ёниб кетишига электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлгани таҳмин қилинмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Навоий вилоят бошқармаси вакили маълум қилди.

Расмийнинг айтишича, мутахассислар дастлабки текширув натижасида арчага ўрнатилган чироқларга уланган электр симлари емғир пайтида намиқиб қолган бўлиши мумкинлигини айтмоқдалар. Бунинг оқибатида электр симларида қисқа туташув пайдо бўлган.

27 декабрь куни соат 19:00лар атрофида Навоий шаҳри марказидаги вилоятнинг бош арчасида ёниб кетгани ҳақида хабарлар берилган эди.


Бундан аввалроқ - 23 декабрь куни ҳам Фарғона шаҳри Марказий деҳқон бозорига ўрнатилган арча ёниб кетганди.

26 декабрь куни эса Сурхондарёнинг Термиз шаҳри марказида ўрнатилган 20 метрли янги йил байрами арчаси кучли шамолга дош беролмай қулаб тушган.



Ўзбекистонда арча ағдарилиши ёки ёниши биринчи марта бўлаётгани йўқ.

Бир йил аввал 20 декабрдан 21 декабрга ўтар кечаси Самарқанд арча қулаган эди. Ўшанда ҳам арча кучли шамол туфайли ағдарилгани хабар қилинганди.

XS
SM
MD
LG