Ссылки доступа

“Мулозимлар ўз фарзандини шунақа боғчага берармиди?” (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Ортиқхўжаев ва президент куëвига боғланган $11.5 миллионлик "совға" устидан шикоят эсингиздами? 22 декабрь куни Чилонзор туман маъмурий суди Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қарорини бекор қилишни сўраган тадбиркорлар ишини кўришни давом эттирди. 22 декабрь куни иш юзасидан қарор чиқарилмади. Келаси суд мажлиси 28 декабрга белгиланди. (видео)

- Ҳоким ўринбосари қабулига келган фуқаро билан нега ётволиб гаплашди? Косон туман ҳокимининг ўринбосари Убайдулло Очилов ўзининг қабулига келган фуқаро билан ётиб гаплашгани акс этган видео юзасидан изоҳ берди. (видео)

- “Шаҳар бедарвозами?”. Озодликка мурожаат қилган чустликлар Қорақўрғон қишлоғида номаълум тадбиркорлар томонидан фойдали қазилмаларни чиқариб олиш учун олиб борилаётган портлатиш ишлари устидан шикоят қилмоқда. (видео)​

-“Мулозимлар ўз фарзандини шунақа боғчага берармиди?”. Фарғона вилояти Фурқат туманидан келган мурожаат муаллифи 40-сонли боғчадаги шароитлардан арз қилмоқда. Боғча ходимининг айтишича, болалар совуқда қиш кийимда ухлашга мажбур бўлмоқда. Унинг устига, болаларга берилаётган овқатнинг сифати ҳам шубҳа остига олинди. (видео)​

- Ўзбекистонлик санъаткорлар муҳожир болаларга байрам уюштирди. 7 декабрь куни карантин чекловларига қарамасдан Москвада ишлаб келаетган муҳожирлар фарзандлари учун Янги Йилга бағишланган хайрия тадбири бўлиб ўтди. (видео)​

- Йил аёллари — 2020. Улар дунёни қандай ўзгартирдилар. (видео)​

- Пичоқланган муҳожир: Полиция терговни пайсалга солмоқда. Шу йилнинг октябрида Москванинг Марьино мавзесида пичоқлаб кетилган 19 яшар самарқандлик Нурсултон Ашуров икки ойлик даволанишдан кейин уйига қайтиб келди. (видео)

- Тожикистонда яна "бузкаши" ёки кўпкари миллий ўйинига рухсат берилди. (фотогалерея)

- Миграция юристи: "2020 йил муҳожир юртдошларимиз учун оғир келди". Озодлик турли мавзулар ҳақида миграция юристи, Migrant.mobi портали асосчиси ва блогер Ботиржон Шермуҳаммад билан суҳбатлашди. Йил сарҳисоби мавзусидаги бу суҳбат давомида у Озодлик мухлисларида йиғилиб қолган бошқа саволларга ҳам жавоб берди. (видео)

- Жаҳонгир Отажонов ҳоким Ортиқхўжаевга "очиқ" мурожаат йўллади. Tashkent City сайилгоҳига кириш пулли бўлгани норозиликларга сабаб бўлмоқда. Янги йил байрами арафаси ва байрам кунлари Tashkent City сайилгоҳига чипталар нархи 12 ёшдан катталар учун 10 000 сўмни, 5 ёшдан 12 ёшгача болалар учун 5000 сўмни, нафақа ёшидагилар учун 5 000 сўмни ташкил этади. (видео)

- С. Раҳимов: Каримов "ўзбеклар cовет даврини қўмсашини истамайман" деб бизни тақиқлади. 17 декабрь куни Россия Халқ артисти, ўтган асрнинг 60-70 йилларида машҳур бўлган классик эстрада куйчиси Стахан Раҳимов 83 ёшни қаршилади. (видео)

- АҚШ Сайловчилар ҳайъати қандай тузилган? 14 декабрь куни АҚШ Сайловчилар ҳайъати аъзолари штатлар пойтахтларида йиғилиб, овоз бердилар. Кутилганидек, Демократик партия номзоди Жо Байден кўпроқ овоз олди. 6 январь куни АҚШ Конгресси Сайловчилар ҳайъати аъзолари овозларини расмий равишда ҳисоблаганидан кейин, Байден расман АҚШнинг кейинги президенти бўлади. (видео)

- Нукусда ойлигини ололмаган аҳоли кўчани тўсиб қўйди. (видео)

- "Кўчада қолиб кетишни истамаймиз!": тадбиркорлар Мирзиёевга мурожаат килмоқда​. (видео Настоящее время)

- Хоразмлик онахон: газ йўқ, свет йўқ, гуноҳимиз нима? Ҳаво совиб кетиши ортидан Ўзбекистон бўйлаб свет ва газ муаммолари яна кун тартибига чиқди. Хоразмлик Зулхумор опанинг барча оила-аъзолари бир хонада ўтиришади. Сабаби-печка бир хонага ўрнатилган, холос. Ювиниш¸ овқатланиш¸ меҳмон кутиш – ҳаммаси учун битта хона. (видео)

- Ўзбекистонлик муҳожир: "Мусофир нонини еб яшаш осон эмас, аммо чидашга мажбурсиз!". Охирги 3 йил давомида Хасанбой Россиянинг Перм шаҳрида ҳар хил ишларда ишлаб келмоқда. У қурувчиликдан тортиб ошпазликкача ўз кучини синаб кўрган, кўплаб касб-ҳунарни қўлга киритган. Ҳозир у кундузи спорт билан шуғулланади, кечаси қўшимча даромад қилиш мақсадида такси ҳайдайди. (видео)

- Хивадаги обиданинг вайрон қилиниши юзасидан жиноят иши очилди. Хоразм вилоят прокуратураси 14 декабрь куни ЮНEСКО ҳимоясидаги тарихий обида - Хива "Ичан-Қалъа" музей-қўриқхонасидаги Тош ҳовли саройининг қадимий девори қонунга хилоф равишда олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш ишлари оқибатида бузилгани юзасидан куни жиноят иши очди. (видео)​

- $11.5 миллионлик «совға» – Тошкент ҳокими Ортиқхўжаев юзга яқин тадбиркорларнинг ерларини президентнинг куёви билан боғлиқ компанияга совға қилиб берди. (видео)​

- Ўзбек муҳожирлари: Рус тили бизга иш ва мулоқот учун керак. Россия пойтахти ва бошқа минтақаларда касбгайўналирилган бепул таълим курсларини якунлаган биринчи ўзбек муҳожирлари тегишли сертификатларни қўлга киритди. (видео)

- Ногирон аëл: Ҳокимият вакиллари берилган уйдан чиқиб кетишимни талаб қилишмоқда. Кўз бўйича иккинчи гуруҳ ногирони самарқандлик Дилором Ризақулова икки фарзанди билан 2019 йилда ҳокимият берган уйга кўчиб кирган. Аммо шу кунларда ҳокимият вакиллари у яшаëтган уйни бошқа биров сотиб олганини айтиб¸ ундан уйдан чиқиб кетишни талаб қилишмоқда. (видео)

- Авторитар ҳукуматлар Интернетни қандай ўчириб қўймоқда ва бу уларга неч пулга тушмоқда. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG