Ссылки доступа

Андижон вилояти раҳбари президентга мурожаатида 81 марта «ҳурматли президент» иборасини ишлатди


25 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда биринчи марта бўлиб ўтган Ўзбекистон ёшлар форумига ташриф буюрди. Учрашувда давлат раҳбари бир нечта ҳокимлар билан суҳбатлашди, улар ўз ҳудудларида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот бердилар.

Андижон вилояти раҳбари Шуҳрат Абдураҳмонов мамлакат раҳбари билан мулоқот чоғида ёшлар билан ишлаш, уларни иш билан таъминлаш ва муаммоларни ҳал қилиш ҳақида гапирди. Вилоят маъмурияти раҳбари ўз чиқишларида «ҳурматли президент» иборасини бир неча маротаба такрорлаган.

Тадбирда иштирок этган Gazeta.uz интернет-нашри мухбирининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳоким Абдураҳмонов ушбу иборани 10 дақиқа 21 сонияда 81 марта (алоҳида чиқиш вақти йиғилиб) ёки ўртача ҳар 7,6 сонияда қайта қайта такрорлаган.

Фарғона вилояти раҳбари Хайрулла Бозоров ҳам Ёшлар форумида нутқ сўзлади. 12 дақиқа 35 сонияда у «ҳурматли президент»ни 22 марта ёки ўртача ҳар 34,3 сонияда айтди.

XS
SM
MD
LG