Ссылки доступа

Қозоғистон ССВ ўзи ишлаб чиқарган COVID-19 вакцинасини 96 фоиз самарали деб иддао қилмоқда


Қозоғистоннинг COVID-19га қарши вакцинаси синовлар пайтида юқори самарадорликни кўрсатди, деди Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Марат Шоранов 28 декабрь куни бўлиб ўтган брифингда.

- Иккала вакцина ҳам юқори самарадорликни намойиш этди: Россиянинг Спутник V вакцинаси — 92 фоизгача, Қозоғистоннинг QazCovid-in вакцинаси — 96 фоизгача. Бу жуда юқори кўрсаткич, — деди Шоранов.

19 декабрда Қозоғистонда QazCovid-in маҳаллий вакцинасини клиник синовларининг сўнгги учинчи босқичи бошланди, унинг доирасида уч минг кўнгилли эмланмоқда.

Бундан ташқари, “Қарағанда фармацевтика комплекси» МЧЖ негизида Россиянинг Спутник В коронавирус вакцинасини ишлаб чиқариш бошланди. Қарағанда 22 декабрдан бошлаб босқичма-босқич икки миллион дозали вакцинани ишлаб чиқариш режалаштирилган. Қозоғистонда ишлаб чиқарилган Спутник В билан оммавий эмлаш 2021 йил февралда бошланади.

XS
SM
MD
LG