Ссылки доступа

Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорлик 335 миллион долларни ташкил этди


Ҳозирда юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергиясидан қарзи Ўзбекистон бўйлаб 3 триллион 500 миллиард сўмга етган.

Бу ҳақда АОКАда 28 декабрь куни ташкил этилган матбуот анжуманида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов билдирган.

Обиджонов, 2020 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, аҳолининг электр энергиясидан қарздорлиги 2 триллион 340 миллиард сўмни ташкил қилганини қўшимча қилган.

Унинг айтишича, 1 октябрь ҳолатига кўра, бу қарздорлик триллион 380 миллиард сўм бўлган.

“2 ой ичида ушбу қарздорлик ҳолати 40 миллард сўмга камайишига эришилди. Бу — айнан биллинг тизими жорий қилиниши натижаси”, деган “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ расмийси.

Жаҳонгир Обиджоновнинг қайд қилишича, электр энергияси бўйича энг катта қарздорлик Самарқанд вилоятида бўлиб, унинг миқдори 655 миллиард сўмга тенгдир.

XS
SM
MD
LG