2016 йилда оммавий ахборот воситаларида ўлимнинг 58 фоизи уруш зоналарида содир бўлган. Ҳозирда ўлимларнинг учдан бир қисми фақат Сурия, Яман, Афғонистон ва Ироқ каби мамлакатларда содир бўлган, бу давлатларда ҳар хил зиддиятли ҳарбий тўқнашувлар давом этмоқда, дейилади хабарда.
2020 йилда вафот этган барча журналистларнинг 84 фоизи қасддан ўлдирилган. 2019 йилда бу улуш 63 фоизни ташкил этди. Қайд этилишича, айрим журналистлар шафқатсизларча ўлдирилган. Журналистлар учун энг юқори ўлим кўрсаткичлари Мексика (саккиз), Ҳиндистон (тўрт), Филиппин (уч) ва Гондурас (уч) каби давлатларга тўғри келган.
Икки ҳафта олдин «Чегара билмас мухбирлар» ҳисоботининг биринчи қисмида дунёдаги 400 га яқин журналист ўз касбий фаолияти учун қамоқ жазосини ўтаётгани ҳақида маълум қилган эди. Журналистларнинг ярмидан кўпи бешта мамлакатда: Хитой, Саудия Арабистони, Миср, Ветнам ва Суриядаги қамоқхоналарда. Ўтган йил билан таққослаганда ҳибсда сақланаётган аёл журналистлар сони 35 фоизга ўсди, 31 нафардан 42 нафаргача.
Журналистларга нисбатан зўравонлик тўғрисида «Чегара билмас мухбирлар» ҳисоботи 1995 йилдан бери ҳар йили эълон қилинади.