Ссылки доступа

Коронавирус дунё мамлакатларни анъанавий Янги йил байрамларидан воз кечишга мажбур қилмоқда


Бразилия ҳукумати Рио-де-Жанейрода Янги йил арафасида шаҳар пляжларини ёпишга қарор қилди. Бу коронавирус тарқалишини олдини олиш ва Янги йилни нишонлаш учун оммавий тадбирларни камайтиришга қаратилган қадамлардан биридир.

28 декабрь куни Рио шаҳар кенгаши 30 километрлик қирғоқ бўйида пляжларга кириш тўсиб қўйилишини эълон қилди. Илгари миллионлаб сайёҳлар Рио шаҳрининг Янги йил байрами тантаналари — Копакабана пляжида ўтказишар эди. Бу йил шунингдек мушакбозлик ҳам бекор қилинди.

Бразилия коронавирус пандемиясининг эпицентрларидан биридир. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, мамлакатда 7,5 миллиондан ортиқ коронавирус инфекцияси ва 191 мингдан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Бошқа мамлакатларда пандемия сабабли Янги йилни нишонлаш чекланган. Австралиянинг Сидней шаҳрида яшовчиларни янги йил арафасида машҳур мушакбозликни уйларидан томоша қилишга ундашди.

Дунёнинг бошқа шаҳарларидаги, шу жумладан Ню-Ёркдаги Янги йил ташкилотчилари ўз шоуларини қисқартиришди ва жонли ўйин-кулгиларни трансляция қилишга ваъда беришди.

Расмийлар Буюк Британияда аниқланган янги коронавирус штаммининг тарқалишидан хавотирда. Ўтган ҳафта юқумли касаллик ҳақидаги хабар ваҳима тўлқини қўзғатди ва Европада ҳамда бошқа жойларда чегаралар ёпилишига олиб келди.

XS
SM
MD
LG