Ссылки доступа

Хорватияда 6,2 балли зилзила юз берди


Одно из пострадавших в Петрине зданий

Хорватияда кетма-кет иккинчи кун кучли зилзила — шаҳар ва қишлоқларда, шу жумладан мамлакат пойтахти Загребда биноларга зарар етказди.

Европа Ўрта ер денгизи сейсмологик маркази 6,3 балли зилзила Загребдан 46 км жануби-шарқда содир бўлганлигини хабар қилди. Немис Геология Илмий Марказининг хабар беришича, 6,4 балли зилзила 10 километр чуқурликда содир бўлган.

N1 телеканали шаҳар маъмурияти вакилига асосланиб, 12 ёшли боланинг ўлими ҳақида хабар берди. Аммо бошқа тафсилотлар келтирилмаган. N1 қутқарувчилар вайроналар остидан ёш боласи ҳам бўлган маҳаллий аҳолини қандай қилиб олиб чиққани ҳақидаги кадрларни намойиш этди. Уларнинг иккиси ҳам тирик. Бошқа кадрларда томи қулаб тушган уй акс этган, деб хабар беради Reuters.

Сисак шошилинч тиббий ёрдам хизмати раҳбари Томислав Фабиянич Петриндаги, шунингдек қўшни Сисак шаҳридаги кўплаб жабрланганлар ҳақида хабар берди. Жабрланувчиларда, унинг сўзларига кўра, синиш, мия чайқалиши каби жароҳат олишган, баъзилари операция қилиниши керак эди.

Словениянинг СТА ахборот агентлиги хабар беришича, эҳтиёт чораси сифатида ҳокимият зилзила эпицентридан юз километр узоқликда жойлашган мамлакатдаги ягона атом электр станциясини вақтинча тўхтатишга қарор қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила катта зарар келтирган. Томлар қулаб тушди, биноларнинг фасадлари ва баъзи жойларда бутун бошли бинолар қулаб тушди. Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, силкинишлар бутун Болқон мамлакатида, қўшни Сербия, Босния ва Герцеговиня ва Словенияда сезилган.

Загребнинг бир қисми силкинишлар натижасида кучсизланади. Уйларини ташлаб кетган кўплаб одамлар кўчаларда қолмоқда.

ОАВ Хорватияда кетма-кет иккинчи кун кучли силкинишлар бўлаётганини таъкидламоқда. Бир нечта аҳоли пунктидаги бинолар бузилган.

XS
SM
MD
LG