Ссылки доступа

Хитойда видеоўйинлар ишлаб чиқарувчи ширкат эгаси бўлган миллиардер заҳарланиш оқибатида ўлди


Шанхай полицияси 25 декабрь куни вафот этган 39 ёшли миллиардер Линь Ци ўлими юзасидан тергов бошлади. Дастлабки тахминларга кўра, тадбиркор заҳарланган.

Линь “Тахт ўйини: қиш яқин” видеоўйини дохил видеоўинлар ишлаб чиқарадиган Yoozoo ширкатининг эгаси эди. Тадбиркорнинг бойлиги Hurun Report рейтинги томонидан 1,3 миллиард долларга баҳоланган.

Линь 16 декабрь куни заҳарланганликда гумонланиб, Шанхайдаги касалхонага ётқизилган. Шифохонага тадбиркор ўз оёғи билан келган, дастлаб у ўзини яхши ҳис қилган, бироқ бир неча кун ўтгач, унинг аҳволи бирданига ёмонлашиб, 25 декабрь куни вафот этган. Тадбиркорнинг ўлими юзасидан полиция “қотиллик” моддаси бўйича иш очган.

Линь Цининг заҳарланишида, маҳаллий нашрларга кўра, Yoozoo ширкати ходими гумонланмоқда.

XS
SM
MD
LG