Ссылки доступа

Қирғизистонда Ўзбекистон ҳисобидан қурилган яна икки касалхона фойдаланишга топширилди


Қирғизистон шимолида 29 декабрь куни Ўзбекистон ҳисобидан енгил конструкциялардан қурилган икки касалхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, Бишкекдаги Миллий госпиталь ҳудудида 176 ўринли, Чуй вилоят шифохонаси ҳудудида эса 24 ўринли касалхона қурилган. Лойиҳалар бир ойдан камроқ вақт ичида якунланган, касалхоналар тиббий ускуналар ва мебель билан жиҳозлангани айтилмоқда.

Аввалроқ Озодлик Ўзбекистоннинг молиявий кўмагида Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманида 200 ўринли касалхона фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар қилган.

Маълумотларга кўра, коронавирус пандемияси бошланганидан бери Ўзбекистон Қирғизистонга бир неча бор гуманитар ёрдам кўрсатган.

Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони, 29 декабрь ҳолатига кўра, 80 минг 654 нафарга, қурбонлар сони эса 1353 нафарга етган.

XS
SM
MD
LG