Ссылки доступа

Мавзу - 2020 йил: Коронавирус пандемияси ва меҳнат муҳожирлари (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Мавзу - 2020 йил: Коронавирус пандемияси ва меҳнат муҳожирлари. Ўтиб бораётган 2020 йил ўзбек муҳожирларига қандай йил бўлди? Уларни йил давомида нима хавотирга солди ва нималар қувонтирди? Озодлик йил давомида бўлиб ўтган энг муҳим воқеа-ҳодисаларга яна бир ёдга олди... (видео)

- Шарҳсиз лавҳа: Урганчда янги йил шукуҳи. Урганч шаҳрининг марказида Янги йил арчаси ўрнатилди. (видео)

- Видеоларда 2020 йил: пандемия, намойишлар, сайловлар ва вакцина. Бу йилнинг глобал миқёсда сарлавҳалардан тушмаган воқеълиги – COVID-19 пандемияси бўлгани шубҳасиз. Аммо, бу орада дунё сиёсати, иқтисодини ўзгартирган қатор жиддий воқеалар – сайловлар, суиқасдлар, намойишлар, миллий низолар ҳам халқаро ҳамжамият диққат марказида қолди. (видео)

- Қўқонда бир гуруҳ аёллар газ ва электр энергияси берилишни талаб қилиб йўлни тўсиб қўйди. 28 декабр куни Қўқонда 5-"Вақф чорсу" маҳалласида яшовчи бир гуруҳ аёллар газ ва электр энергияси берилишни талаб қилиб йўлни тўсиб қўйди. (видео)

- Шереметьево аэропортида ўнлаб ўзбекистонликлар Россияга киритилмади ва Ўзбекистонга қайтарилди. Ўнлаб Ўзбекистон фуқаролари Шереметьево аэропортида уч кун ўтириб чиқди ва Россия ҳужужига киритилмади. Тўртинчи куни уларнинг ҳаммаси ватанига жунатилди. Чегарачилар уларнинг паспортларини олиб қуйиб, шахарга чиқаришмади. (видео Настоящее время)

- Вояга етмаган қизнинг зўрланиши, шантаж ва порага учириш уриниши. 13 ёшли мактаб ўқувчиси оила аъзоларининг айтишича, уни ярим йил давомида уч эркак зўрлаган, бу ҳолатни видеога ёзиб олган ва видеони қизчанинг синфдошларига кўрсатишларини айтиб, қўрқитишган. (видео)

- Озод Европа/Озодлик Радиоси фотографлари томонидан олинган 2020 йилнинг энг яхши фотосуратлари. (фотогалерея)

- «Мушук учун кечирим сўрайман». 2020-йилда дунё бўйлаб одамлар уйидан туриб қандай ишлади. (видео Настоящее время)

- Ортиқхўжаев ва президент куëвига боғланган $11.5 миллионлик "совға" устидан шикоят эсингиздами? 22 декабрь куни Чилонзор туман маъмурий суди Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қарорини бекор қилишни сўраган тадбиркорлар ишини кўришни давом эттирди. 22 декабрь куни иш юзасидан қарор чиқарилмади. Келаси суд мажлиси 28 декабрга белгиланди. (видео)

- Ҳоким ўринбосари қабулига келган фуқаро билан нега ётволиб гаплашди? Косон туман ҳокимининг ўринбосари Убайдулло Очилов ўзининг қабулига келган фуқаро билан ётиб гаплашгани акс этган видео юзасидан изоҳ берди. (видео)

- “Шаҳар бедарвозами?”. Озодликка мурожаат қилган чустликлар Қорақўрғон қишлоғида номаълум тадбиркорлар томонидан фойдали қазилмаларни чиқариб олиш учун олиб борилаётган портлатиш ишлари устидан шикоят қилмоқда. (видео)​

-“Мулозимлар ўз фарзандини шунақа боғчага берармиди?”. Фарғона вилояти Фурқат туманидан келган мурожаат муаллифи 40-сонли боғчадаги шароитлардан арз қилмоқда. Боғча ходимининг айтишича, болалар совуқда қиш кийимда ухлашга мажбур бўлмоқда. Унинг устига, болаларга берилаётган овқатнинг сифати ҳам шубҳа остига олинди. (видео)​

- Ўзбекистонлик санъаткорлар муҳожир болаларга байрам уюштирди. 7 декабрь куни карантин чекловларига қарамасдан Москвада ишлаб келаетган муҳожирлар фарзандлари учун Янги Йилга бағишланган хайрия тадбири бўлиб ўтди. (видео)​

- Йил аёллари — 2020. Улар дунёни қандай ўзгартирдилар. (видео)​

- Пичоқланган муҳожир: Полиция терговни пайсалга солмоқда. Шу йилнинг октябрида Москванинг Марьино мавзесида пичоқлаб кетилган 19 яшар самарқандлик Нурсултон Ашуров икки ойлик даволанишдан кейин уйига қайтиб келди. (видео)

- Тожикистонда яна "бузкаши" ёки кўпкари миллий ўйинига рухсат берилди. (фотогалерея)

- Миграция юристи: "2020 йил муҳожир юртдошларимиз учун оғир келди". Озодлик турли мавзулар ҳақида миграция юристи, Migrant.mobi портали асосчиси ва блогер Ботиржон Шермуҳаммад билан суҳбатлашди. Йил сарҳисоби мавзусидаги бу суҳбат давомида у Озодлик мухлисларида йиғилиб қолган бошқа саволларга ҳам жавоб берди. (видео)

- Жаҳонгир Отажонов ҳоким Ортиқхўжаевга "очиқ" мурожаат йўллади. Tashkent City сайилгоҳига кириш пулли бўлгани норозиликларга сабаб бўлмоқда. Янги йил байрами арафаси ва байрам кунлари Tashkent City сайилгоҳига чипталар нархи 12 ёшдан катталар учун 10 000 сўмни, 5 ёшдан 12 ёшгача болалар учун 5000 сўмни, нафақа ёшидагилар учун 5 000 сўмни ташкил этади. (видео)

- С. Раҳимов: Каримов "ўзбеклар cовет даврини қўмсашини истамайман" деб бизни тақиқлади. 17 декабрь куни Россия Халқ артисти, ўтган асрнинг 60-70 йилларида машҳур бўлган классик эстрада куйчиси Стахан Раҳимов 83 ёшни қаршилади. (видео)

- Авторитар ҳукуматлар Интернетни қандай ўчириб қўймоқда ва бу уларга неч пулга тушмоқда. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG