Одамлар бунга жавобан улар ҳам кам электр энергиясидан камроқ фойдаланишга мойил эканликларини айтишади, аммо у тобора қимматлашиб, тўлаш муаммоли бўлиб бормоқда.
Энергияни тежашга чақириш барча давлат телеканаллари ва расмий оммавий ахборот воситаларида асосий мавзуга айланди. 9 декабрь куни, электр энергиясини етказиб бериш лимити бекор қилинишидан бир кун олдин, Тожикистонда энергия самарадорлигини ошириш бўйича штаб ташкил этилди.
Ҳокимиятнинг электр энергиясидан самаралироқ фойдаланишга чақириғига жавобан, аҳолининг таъкидлашича, электр энергияси нархи жуда юқори бўлганлиги сабабли, ундан аллақачон тежамкорлик билан фойдаланмоқдалар.
ОАВ хабарларига кўра, сув танқислиги Ўзбекистондаги Сардоба сув омборидаги авария билан боғлиқ, тожикистонлик расмийлар қўшни давлатга сув етказиб беришни оширишга мажбур бўлган. Бироқ, «Барки Тожик» ушбу хабарларни рад этди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Тожикистоннинг энергетика сектори очиқ бўлмас экан, электр энергияси танқислиги муаммо бўлиб қолаверади. Тожикистонлик иқтисодчи Шохдавлат Шохнусайриевнинг айтишича, расмийлар электр энергиясини тежаш бўйича кенг кўламли кампания билан ўз муаммоларини аҳолининг елкасига ўтказишга ҳаракат қилмоқда.
«Йилдан йилга бизда электр станциялари қуввати кўпаймоқда, аммо электр энергияси камаймоқда. Сабаби гўё сув етишмаслиги. Бизнинг ишларимиз шу даражага етдики, энди биз хатоларимиз учун табиатни айблаймиз. Мамлакат энергетика тизими ва айниқса «Барки Тожик» яхши ишламаяпти», — дейди иқтисодчи.
Барки Тожик расмийлари аввалроқ мамлакат энергетикаси табиий ҳодисаларга боғлиқлигини айтиб, бундай танқидларни рад этишган. Бироқ, ҳозирги ташвиқот кампанияси ҳали ҳам электр энергиясининг узилишидан қўрққан мамлакат аҳолиси учун жуда ташвишлидир.