Ссылки доступа

ЕИ иккинчи вакцинани тасдиқлашга чақирди: АҚШ ва Ҳиндистонда коронавируснинг янги тури топилди


Германия расмийлари Европа Иттифоқини Буюк Британиянинг регуляторлари томонидан аллақачон тасдиқланган иккинчи COVID-19 вакцинасини муддатидан олдин тасдиқлашни талаб қилди. Гап Оксфорд университети билан биргаликда ишлаб чиқарилган AstraZeneca компаниясининг дориси ҳақида кетмоқда.

Германия соғлиқни сақлаш вазири Енс Спан янги «АстраЗенеcа» вакцинасини «эҳтиёткорлик билан ва тезкор ўрганишга» чақирди ва «эмлаш пандемияни енгиш учун калит» деди. Спан бошқа бир ишлаб чиқарувчидан — Американинг Модерна биотехника компаниясидан вакцинани январь ойи бошида тасдиқлаш мумкинлигини таклиф қилди. Немис вазирининг сўзларига кўра, унинг мамлакати 31 декабргача кўплаб Ғарб мамлакатларида фойдаланиб келинаётган 1,3 миллион дозали Pfizer ва BioTech вакциналарини олишни кутмоқда.

Эмлаш билан боғлиқ катта умидларга қарамай, эпидемиологик вазият дунёнинг турли мамлакатларидаги расмийларни Янги йил арафасида янги чекловларни жорий этишга мажбур қилмоқда. Ню-Ёрк, Рио-де-Жанейро ва Сидней Янги йилни тантаналарни оммавий йиғилишлар авж олишига олиб келиши мумкинлиги сабабли камайтирди.

Айни пайтда, биринчи марта Британияда аниқланган ўта юқумли янги коронавирус штамми Қўшма Штатлар, Ҳиндистон ва Лотин Америкасида ҳам аниқланган бўлиб, барча белгилар унинг бутун дунёга тарқалишини кўрсатмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Европа, Осиё, Яқин Шарқнинг камида 20 мамлакати, шунингдек, Канада ва Австралияда янги штамм юқиши ҳолатлари қайд этилган. Бу тобора кўпайиб бораётган мамлакатларни саёҳатга чекловлар қўйишга мажбур қилмоқда.

Вирус мутациялари одатий ҳолдир ва олимларнинг таъкидлашича, янги штамм жиддий деб ҳисобланмайди.

XS
SM
MD
LG