Ссылки доступа

Махсус комиссия тест топширганларга Янги йилни 30 кишидан кўпроқ бўлиб нишонлаш учун изн берди


Республика махсус комиссияси Янги йил байрами муносабати билан 2020 йилнинг 31 декабрь ва 1 январь кунлари тўйхона, меҳмонхона, ресторанларда 30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни коронавирусга ПЗР тест ёки экспресс-тест текшируви асосида ташкил этилишига истисно тариқасида рухсат берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, махсус комиссия бу ишга Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг бироз барқарорлашганлигини инобатга олган ҳолда изн берган.

Айни пайтда бундай тадбирларни ташкил этадиган тўйхона, меҳмонхона, ресторан ва кафелар олдига шартнома асосида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини жалб этган ҳолда эпидемиологик тартибларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатилишини шарт қилиб қўйган.

Қайд этилишича, коронавирусга ПЗР тест натижаси бўлмаган ташриф буюрувчилар учун хусусий лаборатория ёки санитария-эпидемиология хизмати билан шартнома асосида жойида коронавирусга экспресс-тест текшируви йўлга қўйилиши талаб қилинади.

Ўзбекистонда шу йил март ойида коронавирус инфекцияси тарқала бошлагани ортидан Республика махсус комиссияси қарори билан тўйхона, ресторан ҳамда кафеларда 30 кишидан кўп меҳмон иштирокида оммавий тадбирлар ўтказишга чеклов жорий қилинган эди.

XS
SM
MD
LG